ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

БОШҚAРМA КAСAБA УЮШМA ҚЎМИТAСИДА ХОТИН-ҚИЗЛАР БАЙРАМИ ТАДБИРЛАРИ
06.03.2023

БОШҚAРМA КAСAБA УЮШМA ҚЎМИТAСИДА ХОТИН-ҚИЗЛАР БАЙРАМИ ТАДБИРЛАРИ

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида Бошқарув касаба уюшма қўмитаси томонидан 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.
Унда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Персонални бошқариш ва кадрларни тайёрлаш бошқармаси бошлиғи Д.Собиров, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари М.Розиметов, шунингдек, Бошқарув касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ш.Умарова ҳамда бошқармада фаолият кўрсатаётган темирйўлчи хотин-қизлар иштирок этдилар.
Тадбирда сўзга чиққанлар хотин-қизларни байрам билан самимий табриклаб, уларга тинчлик, ҳотиржамлик, оила ва иш фаолиятларида катта муваффақият тиладилар.
Байрам тадбири якунида касаба уюшмаси қўмитаси томонидан юздан ортиқ темирйўлчи аёлларга қимматбаҳо совғалар топширилди.

Шунингдек, байрам олди Бошқарув касаба уюшмаси қўмитаси томонидан темирйўлчи хотин-қизлар ўртасида спорт мусобақаси ҳам ўтказилди. 
Унда Жамият бошқарма ва бўлинмалари аёллари спортнинг дарст тури бўйича мусобақада иштирок этишди. Натижаларга кўра 1-ўринни “Ўзтемирйўлҳисоб” маркази ходими Н.Юсупова, 2-ўринни Ахборот ҳисоблаш маркази ходими У.Саматова ва ниҳоят 3-ўринни Ишларни бошқариш дирекцияси ходими А.Бурановалар эгаллади. Ғолиблар эсталик совғалари билан тақдирландилар.

153
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна