ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ТЕМИРЙЎЛЧИ АЁЛЛАРГА БАЙРАМ КАЙФИЯТИ УЛАШИЛДИ
09.03.2023

ТЕМИРЙЎЛЧИ АЁЛЛАРГА БАЙРАМ КАЙФИЯТИ УЛАШИЛДИ

Аёлнинг нафосати ва назокати, вафо ва садоқати, ақл-заковати ва фидойилиги асрлар мобайнида ер юзида ҳаёт давомийлиги ва абадийлигига асос бўлиб келади. Шу боис ҳам дунёдаги энг буюк санъат асарлари, қўшиқ ва қасидалар, меъморий обидалар аёллар шанига бағишлангандир.
Эьтироф этиш жоизки, бугунги кунда темир йўл тизимида ҳам аёллар меҳнатини қадрлаш, темирйўлчи хотин-қизларга муносиб иш шароитларини яратиш, уларни ҳар томонлама мухофаза қилиш ва қўллаб-қувватлаш борасида муайян режали ишлар амалга оширилмоқда. Бу йилги 8-март –Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ҳам бир қатор тадбирлар ташкил қилинди.
Хусусан, "Қўқон минтақавий темир йўл узели" УК нинг барча корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган аёллар ўртасида спортнинг стол тенниси, шахмат, шашка, югуриш турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Ғолиблар касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Махсус тайёрланган байрам концерт дастуридан бахраманд бўлдилар. Шунингдек, ишда фаол бўлган, узоқ йиллар самарали меҳнат қилган ҳамда ижтимоий кўмакка мухтож 150 нафардан ортиқ аёллар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.


 
"Термиз минтақавий темир йўл узели" УК бошланғич касаба уюшма ташкилотларида байрамона дастурхон ёзилиб, сумалак сайиллари, спорт мусобақалари ташкил этилди. 13 нафар кам таьминланган, ёлғиз аёллар ҳамда пенсионерлар ҳолидан хабар олиниб моддий ёрдам кўрсатилди. Корхона ва ташкилотларда ўтказилган маданий тадбирларда фаол меҳнат қилиб келаётган 256 нафар аёлларга ҳурмат кўрсатилиб молиявий ҳамда маьнавий рағбатлантириш ишлари амалга оширилди. Жамоат ишларида фаол иштирок этиб келаётган 5 нафар аёлларнинг ҳар бири Республика Кенгаши Раёсати қарори билан бир миллион сўм миқдорида молиявий рағбатлантирилди.


 
"Бухоро минтақавий темир йўл узели" УК Ҳудудий қўмита тасарруфида бўлган корхона, ташкилот ва муассаларда кўп йиллик самарали меҳнатлари, жамоа ишларида фаол иштироки, ўзининг фидокорона меҳнати билан алохида ўрнак кўрсатган, шижоат ва ташаббускорлиги билан ҳамкасбларига намуна бўлган 520 нафар хотин-қизлар ва 60 нафар нафақахўрлар қимматбахо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.


 
"Тошкент минтақавий темир йўл узели” УК да ҳозирги кунда 1200 нафардан зиёд хотин-қизлар узел станциялари, корхона ва хўжаликларида эркаклар билан ёнма-ён туриб фаолият олиб боришмоқда. Баҳорнинг илк байрами Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан узелнинг мажлислар залида байрам тадбири ташкил қилинди. “Тошкент минтақавий темир йўл узели” унтар корхонаси бошлиғи И.Фармонов ва касаба уюшма Ҳудудий қўмитаси раиси Ғ.Сабиров тадбирга ташриф буюрган барча хотин-қизларни табриклаб, уларга байрам совғаларини топширдилар. Шундан сўнг, узел раҳбарияти томонидан байрам дастурхони ташкил қилиниб, хотин-қизларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди. Темирйўлчилар маданият саройининг ёш ва хушовоз хонандалари томонидан тайёрланган концерт дастури, ижро этилган мумтоз куй ва наволар байрамга ўзгача завқ бағишлади.


 
2023 йил 7 март куни “Тошкент механика заводи” АЖ да меҳнат қилаётган барча хотин-қизлар қимматбахо совғалар билан табрикландилар. Сўзга чиққанлар байрам тилакларини билдирдилар. Байрам муносабати билан “Тошкент механика заводи” АЖ нинг цех ва бўлимларида 327 нафар аёллар ўртасида дартс ва кегли-боулинг спорт турлари бўйича мусобақа ташкил қилиниб, ғолиблар Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг Фахрий ёрлиқ ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.


 
Худди шу куни “O`ztemiryo`lyo`lovchi” АЖ бош директори Ж.Нурмухамедов ва Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Р.Абдувалиевлар хотин-қизларни совғалар билан табриклаб, самимий тилакларини билдирдилар. “O`ztemiryo`lyo`lovchi” АЖ раҳбарияти ва Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан корхонанинг барча филиалларида касаба уюшма қўмиталари томонидан турли тадбирлар ва спорт мусобақалари ўтказилади. Йўловчи вагонларни рейсга техник тайёрлаш, таъмирлаш филиали ВЧД 2 касаба уюшма қўмитаси томонидан аёл ходимлар учун концерт дастури ташкил қилиниб, қимматбахо совға берилди. 


Корхонанинг Бухоро филиалида аёл ишчи-ходимлар ўртасида шашка ва дартс спорт мусобақаси ўтказилиб, ғолиб ва совриндорлар тақдирланди.


 
"Андижон механика заводи" ШК да ёшариш, янгиланиш фасли бахор айёми, аёллар байрами муносабати билан Андижон, Пахтабод, Тўрақўрғон бўлимларидаги 120 нафар аёллар учун байрам дастурхони ёзилди. Тадбирдаги куй-қўшиқлар, қимматбахо совғалар барчага кўтаринки кайфият бағишлади. Аёллар ўртасида ўтказилган шашка, шахмат, енгил атлетика спорт мусобақалари ўтказилиб, ғолиблар касаба уюшма қўмитаси томонидан Фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалар билан тақдирландилар.


 
“TOSHTEMIRYO'LLOYIHA” MChJ иш берувчиси, касаба уюшма қўмитаси ва ёшлар ташкилотчиси хамкорлигида спортнинг шашка тури бўйича мусобақа ташкиллаштирилди. Унда қатнашган 28 нафар ишчи аёллар ўртасида ғолиблар аниқланди. 1-ўринни олган М.Расулова шарбат чиқаргич, 2-ўрин совриндори Д.Прокопенко мультиварка ва 3-ўрин эгаси Н.Ким пул мукофоти билан тақдирландилар.


 
“Oʻztemiryoʻlmashta’mir” УК касаба уюшма қўмитаси томонидан ҳам байрам тадбири ўтказилди. Унда Бош директор ўринбосарлари Ғ.Курбанов ва Ш.Рухутдинов, Касаба уюшма қўмитаси раиси А.Юсупходжаев, ёшлар Кенгаши раиси Н.Мухамедов ҳамда корхонада фаолият кўрсатаётган ишчи-ходимлар иштирок этишди. Тадбирда касаба уюшма қўмитаси раиси А.Юсупходжаев сўзга чиқди ва корхонада фаолият олиб бораётган хотин-қизларни байрам билан табриклади. Тадбирга мехмон сифатида таклиф этилган “Баёз” ансамбили ижросида миллий ва замонавий қўшиқлар кетма-кетлиги ҳамда қизиқарли интелектуал совғали ўйинлар ташкил этилди. Байрам тадбири якунида касаба уюшма қўмитаси томонидан 15 нафар касаба уюшма фаоллари (аёллар) бир марталик пул мукофотилари билан тақдирланди.


226
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна