ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ НАВБАТДАГИ КОРХОНАЛАРДА
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси меҳнат ҳуқуқ инспектори Н.Асадова, Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси меҳнат хуқуқ инспектори Н.Мелиқулов, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши меҳнат ҳуқуқ инспектори О.Халбаев ва меҳнатни мухофаза қилиш бўлими мудири Ж.Валиханов таркибидаги вакиллар “Тошкент механика заводи” АЖ ва Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармасида бўлиб, меҳнат муносабатларига оид норматив ҳуқуқий хужжатларга риоя этиш сохасидаги ишларнинг олиб борилиши, ишчи-ходимларга яратилган муносиб меҳнат шароитлари билан танишдилар.
Дастлаб, “Тошкент механика заводи” АЖ музейида бўлиб музейининг 90 йиллик тарихи тўғрисида маълумот олдилар. Сўнгра, корхонанинг меҳаник йиғув цехига кириб, токарь, чилангар, бўёқчи ва бошқа касб эгалари билан сухбатда бўлиб, уларга яратилган иш шароитлари, махсус кийим ва пойабзал билан таъминланганлик даражасини ўргандилар.
Ҳар иккала ташкилотнинг Касаба уюшма қўмитаси томонидан ишчи-ходимларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, соғломлаштириш, маданий-маърифий, спорт масалаларининг яхши йўлга қўйилганлиги, ва касаба уюшма аъзоларининг бетоблиги туфайли моддий қийин ахволини инобатга олиниб уларга ўз вақтида моддий ёрдам кўрсатиб келинаётганлиги аниқланди.
Меҳнатни мухофаза қилиш масалалари бўйича амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар билан ҳам батафсил танишиб, у ердаги барча ишлар талаблар асосида амалга оширилаётганлигини кўздан кечирдилар.
Вакиллар гуруҳи камчиликлар бўйича керакли тавсияларни бериб, амалий ёрдам кўрсатдилар.