АЁЛЛАР БЕЛЛАШУВИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6099 ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2020 йил 2 декабрдаги “Ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантиришга кўмаклашиш тўғрисида”ги 01-11“с”-сонли қарорида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ташаббуси билан темир йўл тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда темирйўлчи хотин-қизлар ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди.
“Локомотив” марказий жисмоний спорт клубида “Спорт – саломатлик гаровидир” шиори остида ўтказилган мусобақада“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги барча корхона ташкилотларидан ташриф буюрган 104 нафар хотин-қизлар спортнинг эстафета ва арқон тортиш йўналиши бўйича ғолиблик учун кураш олиб боришди.
Мусобақа якуний натижаларига кўра эстафета йўналишида 1-ўрин “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси жамоасига, 2-ўрин “Тоштемирйўллойиҳа” масъулияти чекланган жамияти жамоасига насиб қилди. Кучли учликдан эса Марказий темир йўл поликлиникаси жамоаси жой олди. Арқон тортиш бўйича “Қуюв-механика заводи” шўъба корхонаси жамоаси 1-ўринга сазовор бўлди. 2-ўринни “Кўприкқурилиш трести” унитар корхонаси жамоаси эгаллади. “Локомотив” марказий жисмоний спорт клуби хотин-қизлари 3-ўриндан жой олишди.
Мусобақа ва тақдирлаш маросимлари якунлангач, “Бухоро” ,“Қўқон”, “Термиз”, “Қарши” ҳамда “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” унитар корхона ва ташкилотларидан ташриф буюрган иштирокчилар учун Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойларига саёҳат ташкил этилди. Унда опа-сингилларимиз йил сайин ривожланиб бораётган пойтахимиз манзараларини кўриб, маънавий озуқа олишди ва бой маданиятимиз ҳамда тарихий меросларимиз билан яқиндан танишдилар.