ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

НАВРЎЗ-ҚАДР ҚИММАТ, МЕҲР-МУРУВВАТ ВА АНЬАНАЛАР ТИМСОЛИ
23.03.2023

НАВРЎЗ-ҚАДР ҚИММАТ, МЕҲР-МУРУВВАТ ВА АНЬАНАЛАР ТИМСОЛИ 

Халқимизнинг қадимий тарихи, бой маданияти ва эзгу қадриятларини ўзида яққол мужассам этган, она табиат ва одамлар руҳиятида юз берадиган яшариш, янгиланиш ва юксалишларни асрлар давомида тўла намоён қилиб келаётган Наврўз олам энг ардоқли миллий байрамларимиздан бири ҳисобланади. Миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳар бир ватандошимиз ўзининг ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини тобора чуқур англаб бораётган Янги Ўзбекистон шароитида Наврўз том маънода умумхалқ байрамига айланиб, эл-юртимиз томонидан катта шоду харрамлик билан нишонланмоқда. Ана шундай адабий табдирлардан бири Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорти қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тасарруфидаги Марказий Кутубхонаси, Тошкент темирйўл техникуми ҳамда Марказий темирйўл маданият саройи билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унга Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шиор, адабиёт ва журналистикада узоқ йиллардан бери қалам тебратиб келаётган Абдулла Айизов таклиф этилди. Шунингдек, давра сухбатида Тошкент темир йўл техникуми бўлим бошлиғи филология фанлар номзоди, фалсафа фанлари доктори Б.Жуманиязов, техникум ёшлар етакчиси Д.Режаметова бошчилигидаги техникум локомотив машинистлар бўлими тайёрлаш талабалари ҳам иштирок этдилар.

“Тошкент механика заводи” АЖ да Сумалак сайли, “Хон-атлас” фестивали ва ”Бахорий миллий таомлар” кўрик танлови ўтказилди. 22 нафар кам таъминланган, ногирон ишчи-ходимларга қўй сўйилиб тарқатилди.



“Oʻztemiryoʻlmashta’mir” УК касаба уюшма қўмитаси “Наврўз умумхалқ байрами” куни муносабати билан жами 10 нафар бахтсиз ходиса туфайли оламдан ўтган ишчи-ходимлар, фахрий темирйўлчилар, кўп йиллик иш стажига эга хозирда ишламаётган ҳамда ногиронлиги бўлган нафақахўрлар ҳолидан хабар олиш учун озиқ-овқат жамламаси билан хонадонларига ташриф буюрдилар.


 
Андижон механика заводи ШК да 953 нафар ишчи ходимларга байрам дастурхони ёзилиб, куй-қўшиқлар янгради. Шунингдек, ишчи-ходимлар ўртасида футбол, волейбол, шашка, шахмат, стол теннис ва бошқа спорт мусобақалари ўтказилиб, 102 нафар мусобақа ғолиблари ҳамда 30 нафар жамоат ишларида фаол қатнашганганлар касаба уюшма қўмитаси томонидан Фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.


 
19-март куни Қарши минтақавий темир йўл узели раҳбарияти ва бошланғич касаба уюшма қўмиталари бошчилигида “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан халқ сайллари бўлиб ўтди.
Унда миллий қадриятлармиз, урф-одатларимиз ва миллий таомларимизни ўзида мужассамлаштирган дастурхон безатилиб, саҳна кўринишлари намойиш этилди. Миллий таомлардан бири бўлган “ёрма” тайёрланиб, меҳмонларга улашилди.
Қашқадарё темир йўл таъмирлаш корхонаси Касаба уюшма қўмитаси томонидан 20-март куни 20 нафар темирйўлчилар ва пенсионерларни Самарқанд шаҳрига саёҳатга юборилди.
Қарши Вагон депоси ва Қарши Локомотив депоси касаба уюшма қўмитаси томонидан мини футбол, волейбол мусобақаси ва ёшлар ўртасида стол тенниси мусобақаси ўтказилди, кам таъминганларга манзилли ёрдам берилди.


Қўқон минтақавий темир йўл узелида ҳам Наврўз кўтаринки руҳда нишонланди.“Темирйўлчилар” маданият саройи ёзги амфитеатрида темирйўл корхона ва муассасалар томонидан баҳорий таомлардан иборат кўргазмалар ташкил этилди.


212
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна