ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ОБОД МАСКАНЛАРНИНГ ФАЙЗИ, ТАРОВАТИ ЎЗГАЧА БЎЛАДИ
18.03.2023

ОБОД МАСКАНЛАРНИНГ ФАЙЗИ, ТАРОВАТИ ЎЗГАЧА БЎЛАДИ

 

Мамлакатимизда 18 март куни Наврўз умумхалқ байрамини нишонлаш ҳамда муборак Рамазон ойини қарши олишга муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди.
Ободлик тадбирида республикамиз бўйлаб 50 мингдан ортиқ темирйўлчилар ҳам иштирок этиб, ўзлари фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар атрофини ободонлаштиришди ва кўркам ҳолатга келтиришди. Эътиборлиси, бу галги умумхалқ хайрия ҳашарида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўкаламзорлаштириш тадбирларига катта аҳамият қаратилиб, тармоқ корхоналари атрофларига дарахт кўчатлари экилди. “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқарув биносида 1 минг 400 нафарга яқин соҳа ходимлари фаолият кўрсатаётган бўлса, ободлик ҳашарида уларнинг 1 минг 200 нафарга яқини фаол иштирок этиб, ўзларига бириктирилган ҳудудларни обод қилишди. Дарахтлар оқланди, ариқ ва зовурлар чиқиндилардан, йўлаклар эса ёввойи ўтлардан тозаланди, тўсиқлар бўялди, бинолар ва хоналар тартибга келтирилди.

“Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси тасарруфидаги корхона ва станцияларда ҳам ободонлаштириш, тозалик ҳамда умумхалқ хайрия ҳашари муносиб ўтказилди ва барча ишчи-ходимлар кўтаринки кайфиятда иштирок этишди. Шу куни узелнинг ён-атрофи кўркам ҳолга келтирилиб, ободонлаштирилди. Дарахтлар оқланиб, ариқ ва зовурлар чиқиндилардан тозаланди.

“Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси тасарруфидаги 25 та корхона, ташкилот ва муассасаларда ҳам ободонлаштириш ва тозалаш ишлари ўтказилди ва унда 7 минг 300 нафар темирйўлчи фаол иштирок этди. Ободлик ҳашарида узелнинг барча корхона, ташкилот ва муассасалари ҳудудидаги 1 минг 530 та дарахт оқланди ва уларга шакл берилди. Гул кўчатлари экилиб, ҳудудлар кўркам ҳолатга келтирилди.
“Қўқон минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси тасарруфидаги станция ва вокзалларда, ташкилот ҳамда корхоналарда уч мингга яқин темирйўлчи қатнашиб, ўн гектар ер майдони ободонлаштирилди. Корхона ва ташкилотлардан қирқ тоннага яқин маиший ҳамда қурилиш чиқиндилари олиб чиқилди, тўрт ярим минг метр ариқ ва зовурлар тозаланди. Темирйўлчилар томонидан корхоналар ҳудудлари билан бирга кўчалар ҳам ободонлаштирилди.
“Қарши минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси тасарруфидаги 150 га яқин бино ободонлаштирилди, 7 минг 450 метр ариқ ва зовурлар турли чиқиндилардан тозаланди. Ҳудудлардаги 1 минг 600 дона гул, 1 минг 400 тага яқин мевали ва манзарали дарахт кўчатларига шакл берилди. Ҳашар давомида тўпланган маиший чиқиндиларни ташиб кетиш учун махсус техника ва транспорт воситалари жалб этилди.
“Термиз минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасида ҳашар муносабати билан бир мингдан ортиқ темирйўлчи эрта тонгдан цех ва деполарга, корхона ва ташкилотларга йўл олди. Шу куни узел тасарруфидаги корхона ва ташкилотларда беш минг квадрат метр ер майдони ўн тонна чиқиндидан тозаланди, 300 квадрат метр ер майдонидаги газонга шакл берилди, 2 минг 500 квадрат метр нотекис ер текисланди, йигирмата сув ўтказгич, иккита ҳовуз тозаланди. 2 мингга яқин мевали ва манзарали дарахтлар ҳамда 4 минг 200 квадрат метр девор оқланди.
“Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасида меҳнат қилаётган темирйўлчилар ҳам тадбир баҳонасида улкан ободонлаштириш ишларини амалга оширишди. Кўча ва йўл бўйидаги сув қувурлари тозаланиб, ён-атроф тартибга келтирилди. Ерларга ишлов берилди, ўтиш йўлаклари ва бинолар атрофи тозаланди. Унда узелнинг барча корхона-ташкилотлари, станцияларида меҳнат қилаётган темирйўлчилар фаол иштирок этишди.
“Қуюв-механика заводи” шўъба корхонасида ҳам кўплаб ишлар амалга оширилди: дарахтларга шакл берилди, оқланди, ариқлар тозаланди, шунингдек, суғориш ишлари ҳам олиб борилди, ҳудудларни тозалаш ишлари ташкил этилди, гул ва дарахт кўчатлари экиш ишлари бошлаб юборилди. Корхонанинг 1 минг нафардан зиёд ишчи-ходимлари хайрия ҳашарида қатнашди. Шунингдек, Касаба уюшма қўмитаси ходимлари ҳам ҳашарда фаол иштирок этди. Ҳашарда завод ҳудудида кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Корхона ҳудуди 46 гектарни ташкил этиб, шундан 6 гектарли кўкаламзорлаштирилган ерлардаги ўтлар ўрилди ҳамда суғорилди. 1 минг 200 та дарахт, 1 минг метр бордюр ва 200 м2 деворлар оқланди. 1 минг 300 метр узунликдаги лоток ва ариқлар тозаланди. Цехлардаги металл чиқиндилар олиб чиқилди. Биноларнинг дераза ойналари ювиб тозаланди. Шунингдек, 52 дона манзарали дарахт кўчатлари ва 200 дона гуллар экилди. 3 гектардан ортиқ ҳудудлар супирилди. Жами экилган 2 минг манзарали дарахтлардан 400 та арчага шакл бериш ишлари олиб борилди. 1 минг 100 метр темир йўллар чиқинди ва ёввойи ўт-ўланла рдан тозаланди.    18 март куни “Боштранслойиха” АЖ да корхона ходимлари ҳам хайрия хашарида фаол иштирок этишди. Шу куни дошқозонда ош тайёрланиб ишчи ходимлар, нафақадаги пенсионерлар меҳмон қилинди. 


329
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна