ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

"ОҚРАБОТ" СТАНЦИЯСИДА ИШЛАЁТГАН ҚУРУВЧИЛАР ЎРТАСИДА МИНИ ФУТБОЛ МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ
27.03.2023

"ОҚРАБОТ" СТАНЦИЯСИДА ИШЛАЁТГАН ҚУРУВЧИЛАР ЎРТАСИДА МИНИ ФУТБОЛ МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йил 26 март куни Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ташаббуси билан, Наврўз умумхалқ байрамига бағишлаб, Қашқадарё вилояти Оқработ станцияси 103-километрида ишлаётган “Ўзтемирйўлқурилишмонтаж”, “Махсус механизациялашган йўл станцияси” ҳамда “Транспорт тармоқларини қуриш” унитар корхонаси ишчи-ходимлари ўртасида мини футбол спорт мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада ҳар бир корхона ишчиларидан ташкил топган 6 та жамоалари ўзаро куч синашди.
Жамолар ўзларининг шиддатли ўйинларини намойиш этиб, ғолиблик учун қизғин кураш олиб бордилар.
Муросасиз ўтган беллашувларда фахрли 1-ўрин “Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” УКнинг “Наврўз” жамоасига, 2-ўрин “Махсус механизациялашган йўл станцияси” УК “Қўқон” жамоасига, 3-ўрин эса “Транспорт тармоқларни қуриш” УК Оқработ жамоасига насиб қилди.
Мусобақада қатнашган ғолиб жамоа бирлашган касаба уюшма қўмитаси Кубоги билан, ғолиб жамоалар I-II-III даражали Диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

213
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна