ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

СПОРТНИ СЕВ, СПОРТ БИЛАН ЯША!
03.04.2023

СПОРТНИ СЕВ, СПОРТ БИЛАН ЯША!

Қарши “Локомотив” жисмоний спорт клубида 2023 йилнинг 31 март куни Қарши минтақавий темир йўл узели тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасаларнинг ишчи-ходимлари ўртасида спортнинг дартс, шашка, баскетбол тўпини саватчага ташлаш, қисқа масофага югуриш, стол тенниси ва волейбол бўйича мусобақалар ўтказилди.
Спартакиадада Қарши минтақавий темир йўл узели, Қарши Локомотив депоси, Қарши Вагон депоси, Қарши темир йўл таъмирлаш корхонаси, Қашқадарё темир йўл таъмирлаш корхонаси, Қарши электр таъминоти корхонаси, Қарши алоқа ва ишорат муассасаси ва Қарши бекати темир йўл касалхонаси жамоалари беллашдилар.
Натижаларга кўра хакамлар хайъати томонидан 1-2-3-ўринлар эълон қилинди. Кўтаринки ва қизғин курашларга бой ўтган беллашув сўнггида фахрли ўринларни эгаллаган ғолиблар Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг дипломи ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.
Худди шу куни спортнинг дартс, кегли, шашка, шахмат, 100 метрга югуриш турлари бўйича Термиз минтақавий темир йўл узели Худудий касаба уюшма қўмитасига аъзо 11 та корхона, ташкилот ва муассасалардан жами 121 нафар темирйўлчилар иштирокида ҳам мусобақалар ташкил қилинди.
Спорт тадбири Термиз минтақавий темир йўл узели Худудий касаба уюшма қўмитасининг 9 нафар ташкилий қўмита ишчи гуруҳи томонидан ташкиллаштирилиб, Сурхондарё вилоят От спортини ривожлантириш ассоциациясининг ҳакамлари томонидан ўтказиб берилди.
Мусабоқада Термиз минтақавий темир йўл узели бош мухандиси М..Кенжаев, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Норпўлатова, Термиз минтақавий темир йўл узели Худудий касаба уюшма қўмитаси раиси Ғ.Даминов, миллий тоифадаги ҳакам Б.Ҳамраевлар иштирок этишди.
Спорт тадбири тасдиқланган Низомга асосан темирйўлчилар ўртасида юқори савияда ташкиллаштирилиб, шифокор ва ҳамширалар, тез ёрдам машиналар билан таъминланган ҳолда ўтказилди.
Барча ғолиблари Термиз минтақавий темир йўл узели Худудий касаба уюшма қўмитасининг қимматбахо совғалари, диплом ва медаллари билан тақдирландилар.

200
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна