ҲИСОБОТ КОНФЕРЕНЦИЯЛАРИ
2023 йилнинг март ойидан бошлаб Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тасарруфидаги корхоналарда жамоа шартномаларининг 2022 йил давомида бажарилиши бўйича умумий йиғилиш конференциялари Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг тасдиқланган жадвалига мувофиқ тизимдаги барча касаба уюшма қўмиталарида ўтказилиб келинмоқда.
Ана шундай йиғилиш “Ўзтемирйўлмаштаьмир” УК Андижон механика заводи ШК маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси томонидан ўтказилди. 23 март куни Андижон механика заводи ШК ҳамда касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2021-2023 йиллар учун тузилган жамоа шартномани 2022 йил давомида бажарилиши бўйича бўлиб ўтган Қўшма йиғилишида Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшма Республика Кенгашининг меҳнатни мухофаза қилиш бўлими мудири Ж.Валихонов, завод рахбарияти ва 150 нафар сайланган вакиллар иштирок этдилар.
28 мартда Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси касаба уюшма қўмитасининг “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Бошқаруви ва Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасидаги 2021-2023 йиллар учун Тармоқ келишуви мажбуриятларининг 2022 йилда бажарилиши бўйича ҳисобот видеоконференцияси бўлиб ўтди.
Конференцияда Харбийлаштирилган қўриқлаш бошқарма бошлиғи ўринбосари Ш.Султонов, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси Ж.Садиев, 43 нафар делегат ва 12 нафар таклиф этилган ишчи-ходимлар иштирок этди.
Унда Тармок келишуви мажбуриятларининг 2022 йилда бажарилиши ва навбатдаги вазифалари, Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқарма касаба уюшмаси ташкилотининг тафтиш комиссиясининг 2022 йил бўйича хисоботи ва Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқарма касаба уюшма қўмитасига аъзолар сайлаш каби масалалар кўрилди.
38 нафар делегатлар иштирокида 30 март куни “Кўприкқурилиш” трести унитар корхонаси меҳнат жамоасининг ҳисобот конференцияси ўтказилди. Унга корхона рахбарияти, бўлим бошлиқлари, отряд бошлиқлари ҳамда бошланғич касаба уюшма раислари таклиф этилди. Жамоа шартномасининг 2022 йил давомида бажарилиши бўйича Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Б.Абдуллаевнинг ҳисоботи тингланди. Конференцияда келгусидаги режалар бўйича таклифлар берилиб, улар бўйича қизғин музокаралар олиб борилди.
31 март куни эса “Тошкент механика заводи” АЖ ва бирлашган касаба уюшма кўмитасида 97 нафар делегат ва бошқалар иштирокида бўлиб ўтди.
Унда “Тошкент механика заводи” АЖ бошқарув раиси-бош директори З.Исоков ҳам қатнашиб ўз фикр мулохазаларини билдириб ўтди. Шундан сўнг касаба уюшма раиси Н.Ташниязовнинг 2022-2024 йиллар учун қабул қилинган жамоа шартномасининг 2022 йилда бажарилиши бўйича ҳисоботи ўқиб эшиттирилиб, далолатнома тасдиқланди ва амалдаги жамоа шартномасининг 2022 йилда бажарилиши қониқарли деб баҳоланди.
Худди шу куни “Ўзтемирйўлмаштаъмир” УК касаба уюшма қўмитасида ҳам 2022 йилда Жамоа шартномасининг бажарилижи бўйича конференция ўтказилди. Кун тартиби бўйича корхона бош директори К.Халиковнинг “2022 йилда бажарилган ишлар тўғрисида” маърузаси, касаба уюшма қўмитаси раиси А.Юсупходжаевнинг “2022 йилда касаба уюшма қўмитаси томонидан бажарилаган ишлар тўғрисида” ҳисоботи, Техника хавфсизлиги ва меҳнат мухофазаси бўлими бошлиғи Х.Каландаровнинг “2023 йилда техника хавфсизлиги бўлими томонидан бажарилган ишлар тўғрисида” ҳисобот маърузаси тингланиб, 2022 йил учун жамоа шартномаси мажбуриятларини бажариш тўғрисидаги далолатнома ўқиб эшиттирилиб, қарор қабул қилинди.