ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

УЧҚУДУҚДА ДЎСТЛИК МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
06.04.2023

УЧҚУДУҚДА ДЎСТЛИК МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 03 мартдаги Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган спорт тадбирларини жойларда ўтказиш тўғрисида”ги 04-81”с”-сонли Ижроия қўмита қарори ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро минтақавий темир йўл узели УК корхона ва ташкилотларининг Учқудуқ ҳудудида ишловчи ишчи-ходимлари ўртасида спортнинг оммавий турлари шахмат, шашка, 100 метрга югуриш, стол тенниси, турникда тортилиш, дартс ва арқон тортиш мусобоқалари ташкил қилинди. Хусусан, унда Бухоро минтақавий темир йўл узели УК, Бухоро вагон депоси, Тинчлик локомотив депоси, Навоий алоқа ва ишорат масофаси, Учқудуқ темир йўл масофаси ва Бухоро электро-энергия билан таъминлаш масофаси корхоналарининг жами 134 нафар ишчи-ходимлари иштирок этдилар.
Мусобақаларининг ўтказилишидан асосий мақсад, Бухоро минтақавий темир йўл узели УК Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда ишловчи ишчи-ходимларнинг жисмоний тайёргарлик даражаси, меҳнат фаоллигини ошириш, саломатликларини яхшилаш, соғлом турмуш тарзини оммалаштириш ва тарғиб қилиш, ишчи-ходимлар ўртасида ўзаро дўстлик, меҳр-оқибат туйғуларини мустаҳкамлашдан иборат.
Муросасиз, тенг курашларга бой тарзда, қизиқарли ва кўтаринки руҳда ўтказилган ушбу спорт мусобақаларининг ғолиблари Бухоро минтақавий темир йўл узели УК Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбаҳо совғалар билан муносиб тақдирландилар. Шунингдек, турнирда иштирок этган ҳар бир иштирокчи эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

188
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна