“28 АПРЕЛЬ – БУТУНЖАҲОН МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ КУНИ”
2003 йилдан йилдан буён 28-апрель санаси дунёнинг 100 дан ортиқ давлатларида Халқаро меҳнат ташкилотининг ташаббуси билан “Бутунжахон меҳнатни мухофаза килиш куни” сифатида нишонлаб келинмоқда. Бутун дунё ҳамжамиятини катта муаммога, яъни иш жойларида содир бўлаётган оқибати енгил, оғир ва ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисаларни, касб касалликларга чалинишнинг олдини олиш ва меҳнат мухофазаси масалаларига эътиборни кучайтиришга каратилган турли тадбирлардан бири темирйўлчи касаба уюшмаларида ҳам бўлиб ўтди.
Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши меҳнат мухофазаси бўйича билимларни текшириш бўйича доимий фаолият кўрсатувчи имтиҳон ҳайъати томонидан Республика Кенгаши ходимлари ва унга аъзо, тасарруфидаги касаба уюшма ташкилотлари ходимларининг меҳнат муҳофазаси ва меҳнатни мухофаза қилиш ишларни ташкил этиш бўйича билимлари синовдан ўтказилди. 28-29 март кунлари 40 га яқин ходимлар тасдиқланган дастурга кўра тузилган 5 тадан саволлардан иборат билетлар асосида ўз билимларини намойиш килдилар.
2023 йил 28 апрель куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сурхондарё вилояти Кенгашида ўтказилган тадбирда “Энг яхши касаба уюшма қўмитаси” наминацияси бўйича 1-ўринга Термиз минтақавий темир йўл узели Дарбанд темир йўл масофа корхонаси бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Х.Мустафақулов шунингдек, “Энг яхши меҳнат муҳофазаси ёш мутахасиси” номинацияси бўйича эса худди шундай 1-ўринга Термиз станцияси меҳнатни мухофаза қилиш мухандиси Қ.Худойназар сазовор бўлишди.
Шунингдек, шу куни Термиз минтақавий темир йўл узелида корхона ва станцияларнинг бош мухандислари, меҳнат мухофазаси мухандислари ва бошқа масъул ходимлар иштирокида ўқув семинар ўтказилди.