СПОРТ ЁШ ТАНЛАМАС
Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тармоқ тизимидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларни оммавий спортга кенг жалб этиш, бу орқали меҳнат жамоаларида соғлом турмуш тарзи барқарорлигини таъминлаш, меҳнаткашлар саломатлигини мустаҳкамлаш борасида тизимли ишларни амалга ошириб келмоқда. Республика Кенгаши томонидан соҳа ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ўртасида ташкил этилаётган спартакиада ва турнирлар, оилавий спорт мусобақалари фикримиз далили бўла олади.
Шунингдек, жорий йилнинг 5 май куни “Локомотив” Марказий тарбия ва спорт клубида “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” байрамига бағишлаб “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасаларида 80 дан ортиқ 50 ёшдан юқори бўлган ишчи-ходимлар шашка, дарст, кегли, теннис, айрмрестлинг оммавий спорт турлари бўйича беллашдилар.
Мусобақалар давомида барча иштирокчилар юқори кайфиятда бўлиб, шижоат кўрсатдилар. Шундан ҳам кўриниб турибдики спорт тадбирларига улар пухта тайёргарлик кўрганлар ва шу сабабдан катта қизиқиш билан иштирок этдилар.
Қизғин баҳслар асносида кечган мусобақаларда ҳакамлар ҳайъати томонидан аниқланган ғолиб ва совриндорлар Республика Кенгаши дипломи, медаллар ва совғалар билан тақдирландилар.