ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒ, ХОТИРА-МУҚАДДАС
10.05.2023

ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒ, ХОТИРА-МУҚАДДАС

9 май юртимизда кенг миқёсда “Хотира ва қадрлаш куни” катта тантаналар билан нишонланиб 1941-1945 йиллар уруш ва меҳнат фронтида тинчлик учун курашиб ҳалок бўлган жасур ва матонатли ўғлонлар ҳотираси ёд этилади ҳамда уруш ва меҳнат фронтида жасорат кўрсатган нуронийларимиз эъзозланиши халқимизга хос қадриятлар кўзгуси саналади.
Давлатимиз раҳбарининг фармони ижросини таъминлаш ҳамда 9 май – “Хотира ва Қадрлаш куни” муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт ортида меҳнат қилган кексалар Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда минтақавий темир йўл узелларидаги Касаба уюшма қўмиталари томонидан ҳам моддий рағбатлантирилди ва совға-саломлар берилди.
Барча корхона ва ташкилотларда Хотира ва Қадрлаш куни – умумхалқ байрами муносабати билан меҳнат жамоаларида 864 нафардан ортиқ меҳнат фахрийлари иштирокида “Инсон қадри улуғ, хотира – муқаддас”, “Мардлик ва жасорат – ҳамиша барҳаёт” мавзуларида тадбирларни амалга оширилди.Республика Кенгаши, ҳудудий, бирлашган ва бошланғич касаба уюшма қўмита ташкилотлари томонидан фронт орти меҳнат фахрийларининг  387 нафарга  пул билан моддий ёрдам кўрсатилди  ҳамда 321  нафарига гулдаста ва қимматбаҳо совғалар  билан уйларига бориб ҳолидан хабар олиниб, ёш ходимлар билан учрашув ташкил этилди. 403 нафар ишлаётган пенсионерлар ҳамда нуронийларга байрами муносабати билан 1-14 май кунлар давомида “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз, Хива, Муйнак ва Фарғона шаҳарларининг тарихий ва диққатга сазовор жойларига саёҳатлар уюштирилди. Хусусан, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан Бухоро минтақавий темир йўл узелда меҳнат қилаётган 55 нафар пенсионерларга Хива шаҳрига саёҳат ташкил қилинди.


Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси томонидан Ҳудудий қўмита тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда кўп йиллар меҳнат қилиб, маълум бир сабабларга кўра нафақага чиқмасдан туриб вафот этган 62 нафар ишчи-ходимларнинг уйларига ташриф буюриб, уларнинг оилалари ҳолидан хабар олинди.

Термиз темир йўл узели унитар корхонаси рахбарияти ва касаба уюшма Худудий қўмитаси темир йўл узели унитар корхонаси тасарруфидаги корхона ва ташкилотлардан пенсияга чиққан ва ёрдамга мухтож ногиронлар ҳолидан хабар олиб, уларни қўллаб-қувватлаш учун озиқ-овқат махсулотлари тўплами берилди.


 
8 май куни “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг Персонални бошқариш ва кадрлар тайёрлаш бошқармаси бошлиғи Давронбек Собиров ҳамда Бошқарма Касаба уюшма қўмитаси раиси Шахло Умарова Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида истиқомат қилаётган 95 ёшлик фронт ортида меҳнат қилган Абдуғафур Жалилов хонадонига ташриф буюриб, отахонни Хотирава Қадрлаш байрами билан муборакбод этишди, саломатлик, узоқ умр тилаб, темир йўл ва Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан ажратилган пул мукофоти ҳамда совға саломларни беришди.


 
“Oʻztemiryoʻlmashta’mir” унитар корхонаси касаба уюшма қўмитаси фаоллари 4 нафар афғон уруши қатнашчиси, 2 нафар фахрий уруш қатшанчилари ва 4 нафар корхона кўп йиллик иш стажига эга ҳозирда ишламаётган ҳамда ногиронлиги бўлган нафақахўрлар ҳолидан хабар олиб, уларга корхона раҳбарияти ва касаба уюшма қўмитаси номидан озиқ-овқат маҳсулотларини етказдилар.


 
“Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” унитар корхонаси рахбарияти ҳамда бирлашган касаба уюшма қўмитаси тасарруфидаги корхоналарда кўп йиллик меҳнат стажига эга бўлган 22 нафар пенсионерларга озиқ-овқат тўпламини тарқатиб, 8 нафар Авғон уруши қатнашчиларига моддий ёрдам пули ажратди.


 
“Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” акциядорлик жамиятида жамият раҳбарияти, касаба уюшмаси қўмитаси раиси, маънавият ва маърифат услубшуноси ва ёшлар етакчилар Кенгаши раисилари ташаббуси билан тадбир ташкил этилди. Афғон урушида фидокорона хизмат қилган ходимларга “Унутилмас хотиралар” номли уруш даврлари ва ходимларнинг ҳарбий хизмат даврлари акс эттирилган китоб совға қилиниб давра суҳбати ўтказилди. Шу билан бирга тадбирда Байналминалчилар учун байрам дастурхони тузалди. Афғон урушида қатнашган корхона ишчилари А.Усмонов, Қ.Унгарбаев, Р.Фаткулин, Р.Саматов, С.Алимов, Х.Каримов, Д.Хожиахмедов, У.Сагдуллаевлар рағбатлантирилди. Бундан ташқари ишчи-ходимлар ўртасида шахмат, шашка, дартс, тенис спорт турлари буйича мусобақа ўтказилди. Тадбир сўнгида “Ғалаба боғи”га саёҳат ташкил этилди.


 
“Тошкент механика заводи” АЖ рахбарияти ва касаба уюшма қўмитаси афғон уруши қатнашчиларига пул мукофоти тақдим этди.


347
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна