ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

КАСАБА УЮШМАЛАРИ – БОЛАЛАРГА!
02.06.2023

КАСАБА УЮШМАЛАРИ – БОЛАЛАРГА!

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши, ҳудудий, бирлашган ва бошланғич касаба уюшма ташкилотлари томонидан “Касаба уюшмалари – болаларга” акцияси доирасидаги тадбирларда темир йўл тизимида меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар фарзандлари қамраб олинди. Жисмонан соғлом, маънавий етук ёш авлодни тарбиялаш, саломатликларини мустаҳкамлаш масалаларига касаба уюшма ташкилотлари томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда. 
Хусусан, меҳнат жамоаларида жами 235 нафар темирйулчилар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида “Отам, онам ва мен” шиори доирасида спорт мусобақалари ўтказилди.
Кам таъминланган оилаларнинг 400 нафарга яқин фарзандлари истироҳат боғларига, театрларга, концертларга имтиёзли чипталар ҳамда совғалар билан таъминландилар.
 



Шунингдек, байрам арафасида “Биз – Мустақиллик фарзандларимиз” шиори остида 421 нафар болалар учун республикамизнинг тарихий шаҳарларига ҳамда Мустақиллик йилларида қад ростлаган бунёдкорлик иншоотларига саёҳатлар уюштирилди. 
“1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан жойларда “Ҳар бир болага меҳр, эътибор!” шиори остида Республика Кенгаши томонидан темир йўл тизимида олис ҳудудларда истиқомат қилиб меҳнат қилаётган ногирон фарзандлари бор 110 нафар ишчи-ходимларни ҳар бирига 500 минг сўмлик ҳомийлик ёрдами кўрсатилди.


Жумладан, бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож 236 нафар темирйўлчи фарзандларига моддий ёрдам кўрсатилди.
Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар корхонасининг Бухоро ҳудудидаги корхона ва ташкилотлар ишчи-ходимларининг фарзандлари учун ташкил қилинган Ҳудудий касаба уюшма қўмитасига қарашли болалар “Шахмат тўгараги” қатнашчилари ва Бухоро вилояти спорт мактаби “Шахмат тўгараги” қатнашчилари ўртасида 1 июнь — “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб шахмат бўйича ўртоқлик спорт мусобақалари ўтказилди. Мусобақаларда 5 ёшдан 14 ёшгача бўлган жами 40 нафар болалар иштирок этишди. Мусобақалар кўтаринки рухда ўтказилиб, барча иштирокчилар Ҳудудий касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.


“Кўприкқурилиш трести” УК Бирлашган касаба уюшма қўмитаси, хотин-кизлар қўмитаси ҳамда ёшлар иттифоқи билан биргаликда 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан тасаруфидаги корхоналарда ишловчи ишчи-ходимлар ва улар оила аъзолари ўрасида “Отам-онам ва мен” шиори остида спорт мусобақаси ўтказилди. Иштирокчилар ва ғолиблар касаба уюшма қўмитаси томонидан рағбатлантирилди.




179
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна