ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

МЕҲНАТ ЖАМОАСИНИНГ КОНФЕРЕНЦИЯСИ
23.06.2023

Қўнғирот минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси раҳбарияти ва Қўнғирот минтақавий темирйўлчилари касаба уюшмаси Ҳудудий қўмитасининг меҳнат жамоасининг конференцияси 

Жамоа шартномаси механизми орқали амалга ошириладиган ижтимоий мулоқот ва ижтимоий шериклик масалалари Қўнғирот минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси маъмурияти ва Касаба уюшмаси Ҳудудий қўмитасининг доимий диққат марказида бўлиб келмоқда.
Жорий йилнинг 22 июнь куни Қўнғирот минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси мажлислар залида Қўнғирот минтақавий темир йўл узели раҳбарияти ва Қўнғирот минтақавий темирйўлчилари касаба уюшмаси Ҳудудий қўмитасининг меҳнат жамоасининг конференцияси бўлиб ўтдилар.
Конференцияда Ўзбекистон темирйўлчилчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Ж.Валихонов таклиф қилиниб, корхона бошлиғи ўринбосари-ташишларни ташкиллаштириш бўлими бошлиғи Н.Джаббарберганов ва Касаба уюшмаси Ҳудудий қўмитаси раиси А.Ембергеновнинг 2021-2023 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг 2022 йил давомида мажбуриятларнинг бажарилиши бўйича ҳисоботлари тингланди.
Корхона жамоа шартномасида кенг кўламли ижтимоий имтиёзлар ва кафолатлар турлари белгиланган бўлиб, ушбу норматив ҳужжат орқали ходимларни моддий қўллаб-қувватлашга қўшимча маблағлар ажратилмоқда.
Йиғилишда бир қатор масаларга тўхталиб ўтилар экан, ҳисобот даврида корхонада ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатини ҳимоя қилиш баробарида техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси масалаларига ҳам жиддий эътибор қаратиб келинмоқда. Жамоа шартномасида меҳнат хавфсизлиги даражасини юксалтириш, иш жойларининг санитария-гигиена ҳолатини яхшилаш, иш ўринларини шаҳодатлаш, меҳнат муҳофазаси қоидалари бўйича ўқитиш, зарарли меҳнат шароити учун имтиёзлар ўрнатиш, меҳнат жароҳати туфайли бериладиган компенсация тўловларни амалга ошириш каби масалаларга алоҳида аҳамият берилган.
Жамоа шартномаси орқали меҳнаткашлар ва оила аъзоларининг дам олиш ва соғломлаштирилишини ташкил этилиши корхонада устувор аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаш зарур. Ўтган йили давомида касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги санаторийларда 169 нафар киши ўз соғлиқларини тиклади, бундан 7 нафар корхонада ижтимоий ҳимояга муҳтож ходимларга йўлланмалар бепул ажратилди. Қўнғирот минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси пенсионерларга тақдим этилган “Ф-6-шаклидаги 1450 та бир марталик бепул чипталар берилган. Ёз мавсумида болалар соғломлаштириш масканларга жами 532 нафар болаларни соғломлаштирилишига эришилган.
Темирйўлчи ходимлар ва оила аъзолари ўртасида оммавий-маданий ва ва спорт ишлари ташкил этилган ҳамда Касаба уюшма аъзоларига моддий ёрдамлар, касаба уюшма фаолларига рағбатлантирилиб келинган.
Шунинг билан бир қаторда, тасарруфидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларни ҳамда ўрнак бўлган меҳнат фаҳрийларини маданий-маърифий обидалар билан яқиндан таништириш мақсадида йил давомида темирйўлчи ходимларни қадимий тарихий Самарканд, Хива, Нукус, Мўйноқ шаҳарларига саёҳатлар ташкиллаштирилган.
Делегатлар томонидан корхона жамоа шартномасининг 2022 йилда бажарилиши бўйича комиссиясининг текшириш далолатномасини ҳамда ўзгартириш ва қўшимчалар билан янги таҳрирда 2023-2025 йиллар учун Жамоа шартномасини қабул қилиш бўйича бир овоздан маъқулладилар.
Тадбир сўнгида Республика Кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Ж.Валихонов сўзга чиқиб, корхонада жамоа шартномаси корхонанинг меъёрий ҳуқуқий ҳужжат бўлиб, меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлар ва ишчи-ходимларнинг кафолатлари, томонларнинг мажбуриятлари, касаба уюшма ташкилоти, унинг аъзолари фаолиятнинг ҳуқуқлари ва кафолатлари акс эттирилганлиги ҳақида айтиб ўтди.

303
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна