ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ЁШЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ
27.06.2023

ЁШЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 26 июнь куни “Локомотив” боғида 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан “Темирйўлчи ёшлар форуми” бўлиб ўтди. Унда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашидан вакиллар, тегишли корхона-ташкилотлар, бошқарма ходимлари ҳамда тизимида фаолият юритаётган фаол темирйўлчи ёшлар, ёшлар етакчилари, давлат ва кенг жамоатчилик вакиллари, ОАВ ходимлари иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққанлар ёшларни байрам билан табриклаб, 2023 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифалар ижроси тўлиқ бажариб келинаётганлиги, энг муҳими, ёшлар билан доимий мулоқот олиб бориш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ҳаётда ўз ўрнини топиши, жамиятнинг муносиб аъзоларига айланиши, меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш вазифаси диққат марказида эканлигини таъкидладилар.
Бугунги кунда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги барча корхона, ташкилот ва муссасаларда 30 000 дан ортиқ ёшларни ўз атрофига бирлаштирган 370 нафар Ёшлар етакчилари фаолият юритмоқда.
30 июнь — “Ёшлар куни” муносабати билан Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан фаол ёшлар, Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти темир йўл минтақавий ташкилоти томонидан эса фаол ёш волонтёрлар рағбатлантирилди.
Етакчилар Кенгашининг ижтимоий тармоқдаги TemiryulchiYoshlar расмий телеграмм каналида 30 июнь — “Ёшлар куни” муносабати билан ташкил этилган “Мен — лидерман!” онлайн танловида 1-ўринни қўлга киритган иштирокчи ҳам “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
30 июнь — “Ёшлар куни” муносабати билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тизимида 2023 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлашда ўзининг муносиб хиссасини қўшаётган бир гуруҳ ёшлар етакчилар Кенгаши раислари ташаккурнома билан тақдирланди.
“Темирйўлчи ёшлар форуми”да фаол ёшлар етакчилари Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюша Республика Кенгаши томонидан қимматбаҳо совғалар ва фахрий ёрлиқ билан тақдирланишди.

295
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна