ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

МАЙДОНДА КУЧЛИЛАР ҒОЛИБ БЎЛДИЛАР
19.06.2023

МАЙДОНДА КУЧЛИЛАР ҒОЛИБ БЎЛДИЛАР

Юртимизда спорт соҳаси борган сари кенг оммалашиб, давлатимиз сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланиб бораётир. Бу борада давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинаётган муҳим ҳужжатлар соҳани янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилмоқда.
Спорт соҳасида “Қуюв-механика заводи” ШК да олиб борилаётган ишлар тақсинга муносибдир. Айниқса ишчи-ходимларни спортга ошно этиш, соғломлаштириш ва доимий рағбатлантириб боришдек эзгу ташаббуслар ҳар жихатдан муҳим аҳамият касб этмоқда. Ана шундай ташаббусли мусобақалардан бири-спортнинг футбол бўйича ишчи-ходимлар ўртасида цехлараро ўтказилиб келинаётган “Қуюв-механика заводи-2023” кубоги мусобақасидир.
Ишчи ходимларни соғлом турмуш тарзига жалб этиш, ишчи-ходимлар ўртасида футбол спорт турини оммалаштириш, заводда футбол жамоаларини шакллантириш, кучли жамоани аниқлаш, ходимлар ўртасида дўстона алоқаларни ўрнатиш мақсадида “Қуюв-механика заводи-2023” кубоги футбол турнири ўтказилди.



Ушбу финал ўйинлари корхона цех, бўлимларининг юздан ортиқ мухлисларнинг кузатуви остида йигирма икки жамоа иштирокида бўлиб ўтди. Мусобақалар шиддатли ва қизғин кечди.
Завод бошқармаси жамоаси рақибларини ҳал қилувчи ўйинда мағлубиятга учратиб кубокнинг омадли совриндорига айланди. 2-ўринга Техник назорат бўлими футбол жамоаси ғолиби бўлди. 3-ўринни вагонларни бўяш ва топшириш, темирйўл участкалари жамоаси қўлга киритди.


 
Турнир натижаларига кўра номинациялар бўйича энг яхши футболчилар аниқланди. Вагонларни бўяш ва топшириш участкасидан И.Мамутов-“Энг моҳир дарвозабон”, Тажриба экспериментал цехидан А.Байменов – “Энг яхши футболчи”, ўйинларни адолатли бошқариб борган ҳакам Д.Морозов “Адолатли ҳакам”, деган номга муносиб топилди.
Мусобақа якунида барча ғолиб ва совриндорлар “Қуюв-механика заводи” шўъба корхонаси раҳбарияти ва касаба уюшма қўмитасининг кубоги, диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.
 

162
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна