ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ЯНГИЛАНГАН ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ БЎЙИЧА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
13.07.2023

ЯНГИЛАНГАН ҚОНУН ХУЖЖАТЛАРИ БЎЙИЧА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг меҳнат жамоаларида “Ўзбекистон Республикаси Янги Конституцияси” ва янги кучга кирган Меҳнат кодекси мазмун, мохияти ва вазифаларини ишчи – ходимлар онгига етказиш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилди. Хусусан, 2023 йил 19 июндаги тасдиқланган жадвалга асосан Тошкент минтақавий темир йўл узели унитар корхоналари ва Худудий қўмитаси хизмат кўрсатаётган корхона, ташкилот ва муассасаларда 430 нафардан ортиқ ишчи-ходимлар иштирокида давра сухбатлари ўтказилди. Унда ходимларни қизиқтирган саволлар бўйича жавоблар берилди.


 
Худди шундай тадбир Қўқон минтақавий темир йўл узели касаба уюшма Худудий қўмитаси ташаббуси билан Жорий йилнинг 12-13 июль кунлари Қўқон минтақавий темир йўл узели ўқув марказида ва Қўқон минтақавий темир йўл узели Андижон минтақаси мажлислар залида ҳам бўлиб ўтди.


Мазкур семинарлар Янгиланган Конститутция, янги тахрирдаги Меҳнат кодексига киритилган ўзгартириш ва нормаларнинг мазмун мохиятини тушунтириш, тингловчиларни сохага оид билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган бўлиб, унда “Меҳнат сохасидаги ижтимоий шерикчилик”, “якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар”, “Ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш”, “Ходимларнинг мехнат хуқуқларини ҳимоя қилиш, меҳнат низоларини кўриб чиқиш” каби кўникмаларни ходимлар эътиборига етказиш мақсадида ташкил этилди.
Семинарлар давомида Тармоқ касаба уюшма Республика Кенгаши меҳнат мухофазаси бўлими мудири Ж.Валихонов ҳамда Қўқон минтақавий темир йўл узели касаба уюшма Худудий қўмита хуқуқшуноси А.Азизов томонидан семинар иштирокчилари томонидан берилган саволларга жавоб бердилар.
 

333
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна