ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

215 БАНДЛАРНИНГ БАРЧАСИ ТЎЛИҚ БАЖАРИЛДИ
25.07.2023

215 БАНДЛАРНИНГ БАРЧАСИ ТЎЛИҚ БАЖАРИЛДИ

Барчамизга маьлумки, ҳар икки йилда ишчи-ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш, меҳнатга доир ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоялаш, меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасини таъминлаш, меҳнат интизомини мустахкамлаш ҳамда меҳнат муносабатларини қонунчилик асосида янада такомиллаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонуннинг 29 моддасига кўра иш берувчилар ҳамда касаба уюшма қўмиталари ўртасида жамоа шартномалари тузилади.
Жорий йилнинг 21 июль санасида Термиз минтақавий темир йўл узели УК ва Худудий касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2023-2025 йиллар учун тузилган жамоа шартномасини қабул қилиш юзасидан касаба уюшма фаолларининг конференцияси бўлиб ўтди.
Конференцияда сўзга чиққанлар 2021-2023 йиллар учун тузилган жамоа шартномаси бажарилиши юзасидан қисқача маьлумот бердилар. Хусусан, Хисобот даврида “Назарбек”, “Омонхона”, “Чимён”, “Умид гулшани”, “Сихатгох”, “Чинобод”, “Турон”, “Чортоқ”, “Термиз марвариди” ва “Хўжаипок” каби санаторий ва курортларга 164 нафар темирйўлчиларга йўлланма берилган. Шундан 17 нафари ногирон, кам таъминланган, ижтимоий ёрдамга мухтож темирйўлчилардир. Ишчи-ходимлардан 1453 та келиб тушган мурожаатлар кўриб чиқилган. Мурожаатларнинг 1122 таси қаноатлантирилиб, 313 таси юзасидан қонуний тушунтиришлар берилган. Шу ва бошқа маълумотлар ўқиб эшиттирилгандан сўнг, 2023-2025 йиллар учун тузилган жамоа шартномаси қабул қилинди.

347
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна