ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

КАСБ БАЙРАМ МУНОСАБАТИ БИЛАН СПОРТ ТАДБИРИ
01.08.2023

КАСБ БАЙРАМ МУНОСАБАТИ БИЛАН СПОРТ ТАДБИРИ

“Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари куни” муносабати билан Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ижроия қўмита қарорига мувофиқ “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасаларида ишчи-ходимлар ўртасида “Хўжакент” дам олиш масканида жорий йилнинг 31 июль - 1 август кунлари спорт мусобақалари ўтказилди. Ушбу спорт мусобақасига юз нафардан ортиқ спортга қизиқадиган темирйўлчилар жалб қилинди ва улар спортнинг 2 тури бўйича ўзаро беллашдилар. Натижаларга кўра эстафета шартида 1-ўрин “Темирйўлёнилғитаъмин” бошқармасининг жамоаси, 2-ўрин “Тоштемирйўллойиха” МЧЖ ва 3-ўрин Тошкент минтақавий темир йўл узели УК касаба уюшма Худудий қўмитасининг Сирдарё вилояти бўлимида фаолият олиб бораётган темирйўлчиларга берилди. Арқон тортишиш бўйича 1-ўрин “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ ишчи-ходимларига, 2-ўрин “Ўзтемирйўлконтенер” АЖ жамоасига ва ниҳоят 3-ўрин Харбийлаштирилган қўриқлаш бошқармасига насиб этди. Мусобақаларда 1-,2,-3-ўринни эгаллаганлар Республика Кенгашининг эсдалик совғалари ва дипломлари билан тақдирланадилар.


Бундан ташқари мусобақа сўнгида спортлото ўтказилиб унда омади келган 20 нафар темирйўлчилар эсталик совғалари билан тақдирландилар.

180
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна