АЗИЗ ВА ҚАДРЛИ ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР!
Сизларни мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим айём – Ўзбекистон темир йўл транспорти ходимлари куни байрами билан самимий табриклаймиз.
Барчангизга маълумки, бугунги кунда муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев бошчилигида Ватанимиз тараққиётининг янги босқичида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Мамлакатимиз эркин, обод ва фаровон ҳаёт қуриш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишдек улуғвор ишлар йўлидан дадил бормоқда.
Темир йўл соҳаси ҳам давлатимиз раҳбарининг доимий эътибори ва қўллаб-қувватлаши натижасида тубдан такомиллашиб, барқарор ривожланмоқда.
Жонажон Ўзбекистонимиз тараққиёти йўлидаги ҳаётбахш ислоҳотларда темир йўл соҳаси ҳам мамлакатимизнинг муҳим иқтисодий тармоғи сифатида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда.
Айтиш мумкинки, ҳар бирингиз бу янгиланиш ва ўзгаришлар иштирокчиси ва яратувчисисиз!
Барчангизга юртимизнинг буюк келажаги, халқимизнинг фаровонлиги, бахт-саодати, соҳамизнинг бундан-да юксак тараққиёти йўлида олиб бораётган кенг қамровли фаолиятингизда улкан зафарлар тилаймиз.
Оилаларингиздан хотиржамлик, рўзғорингиздан қут-барака ва фаровонлик аримасин!
Темир йўл соҳаси равнақи йўлида иштиёқ билан меҳнат қилишда асло чарчаманг!
Байрамингиз муборак бўлсин! Ҳурмат ва эҳтиром билан,
З.НАРЗУЛЛАЕВ,
“Ўзбекистон темир йўллари”
акциядорлик жамияти бошқаруви раиси в.б.
Қ.САБИРОВ,
Ўзбекистон темирйўлчилари ва
транспорт қурувчилари касаба уюшмаси
Республика Кенгаши раиси