ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРНИ КАСБ БАЙРАМЛАРИ БИЛАН ТАБРИКЛАДИ
03.08.2023

РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРНИ КАСБ БАЙРАМЛАРИ БИЛАН ТАБРИКЛАДИ

Жорий йилнинг 3-августь санасида Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ўзбекистон темир йўл транспорти ходимлари куни байрами муносабати билан бир гуруҳ темирйўлчиларни табриклаш ва тақдирлаш мақсадида тадбир ташкил этди.

Унда акциядорлик жамияти рахбарияти, тизимдаги касаба уюшма қўмиталарининг фаоллари, шунингдек сохада узоқ йиллар давомида меҳнат қилган ва айни вақтда фаолият олиб бораётган соханинг хақиқий эгалари иштирок этдилар. Тадбир аввалида Республика Кенгаши раиси Қ.Сабиров сўзга чиқиб, темирйўлчиларни касб байрамлари муносабати билан самимий муборакбод этиб, уларга соғлик-саломатлик ва келгуси ишларида зафарлар тилади. Шундан кейин тадбирнинг асосий қисмига кўра бир гуруҳ темирйўлчилар тақдирландилар. Хусусан, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тасарруфидаги ташкилот ва муассасаларида ўзининг кўп йиллик самарали ва намунали меҳнатлари, шунингдек, касаба уюшма ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялашда амалга оширган ишлари учун 70 нафар темирйўлчилар Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг қимматбаҳо эсдалик совғаси билан тақдирландилар. 30 нафар ишчи-хизматчиларга эса Республика Кенгашининг “Фаҳрий Ёрлиғи” ва бир миллион сўм миқдорида, бир марталик пул мукофоти берилди.


Шунингдек, касаба уюшма фаоллари 38 нафар узоқ йиллар самарали меҳнат қилган пенсионер ва фаҳрийларнинг уйларига ташриф буюриб, байрам билан табриклаб, уларга ҳам бир миллион сўм миқдоридаги пул тақдим этдилар.
Бундан ташқари тадбирда узоқ йиллардан буён касаба уюшма қўмитасида самарали фаолият олиб бораётган 8 нафар ходимлар акциядорлик жамиятининг қимматбахо совғаси, пул мукофоти ва “Фаҳрий Ёрлиғи” билан тақдирландилар.

201
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна