ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР КАСБ БАЙРАМИНИ КАТТА ТАНТАНА БИЛАН НИШОНЛАШМОҚДА
04.08.2023

ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР КАСБ БАЙРАМИНИ КАТТА ТАНТАНА БИЛАН НИШОНЛАШМОҚДА

4 август куни Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари куни муносабати билан пойтахтимиздаги Темирйўлчилар маданият саройида тантанали байрам маросими бўлиб ўтди.



Тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Раматов, Транспорт вазири И.Маҳкамов, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи З.Нарзуллаев, раис ўринбосарлари, бошқарма бошлиқлари, “Фахрий темирйўлчи” кўкрак нишони соҳиблари, Тошкент шаҳридаги темир йўл корхоналари ишчи-ходимлари, фахрий темирйўлчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Байрам тадбирининг расмий очилиш маросимида А.Раматов Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевни мамлакатимиз темир йўл ходимларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. 


Ушбу нутқни соҳа ходимлари катта ҳаяжон ва қувонч билан тинглашди. Маросимда Транспорт вазири И.Маҳкамов


 ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси в.б. З.Нарзуллаев ҳам сўзга чиқиб, барча темирйўлчиларни касб байрами билан табриклашди.


 
– Қадрли фахрийлар, азиз меҳмонлар, фидойи темирйўлчилар аввало, сизларни, сизларнинг тимсолингизда барча темирйўлчиларни мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сана – Темир йўл транспорти ходимлари куни байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман, – деди З.Нарзуллаев. – Барчамизга маълумки, бугунги кунда муҳтарам Президентимиз бошчилигида Ватанимиз тараққиёти мутлақо янги босқичга кўтарилди. Юртимиз ҳаётида янги йўналишдаги тарихан муҳим аҳамиятга эга изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Тадбирда З.Нарзуллаев дунёда бўлаётган глобал инқирозларнинг салбий таъсирига қарамай, мамлакатимизда обод ҳамда фаровон ҳаёт қуриш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, Учинчи Реннессанс пойдевори яратишдек, улуғвор ишлар йўлида борилаётганини таъкидлар экан, Президентимиз томонидан соҳамизни янада таъкомиллаштириш ва ривожлантириш, кўрсатилаётган хизматлар турини кўпайтириш ҳамда сифатини яхшилаш масалаларига алоҳида урғу бериб, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келаётганига алоҳида урғу берди. Давлатимиз раҳбарининг шахсий ташаббуси билан Ўзбекистон темир йўлларини жаҳон темир йўл транспорти талабларига ҳар томонлама жавоб берадиган мустаҳкам, замонавий тизимга айлантириш мақсадида темир йўл транспорти хизмати бозорини ислоҳ қилиш, соҳада рақобат муҳитини яратиш, истиқболли инвестиция лойиҳаларини самарадорлигини ошириш, таркибий ислоҳотларни амалга ошириш ишлари жадаллик билан олиб борилаётганини айтиб ўтди.


Шундан сўнг байрамнинг тантанали концерт дастури бошланди. Унда халқимиз ардоғидаги таниқли санъаткорларнинг куй қўшиқлари тингланди.

150
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна