ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ТЕМИРЙЎЛ КОРХОНАЛАРИДА БАЙРАМ ТАДБИРЛАРИ
07.08.2023

ТЕМИРЙЎЛ КОРХОНАЛАРИДА БАЙРАМ ТАДБИРЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 2 августдаги ““Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари куни”ни нишонлаш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, ҳар йили август ойининг биринчи якшанбаси “Темир йўл транспорти ходимлари куни” сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. Сана муносабати билан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги барча корхона, ташкилотларда турли байрам тадбирлари ўтказилди.
Қўқон минтақавий темир йўл узели УК ва унинг тасарруфидаги корхона, ташкилотлар, худуддаги муассасалар ишчи-ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари учун байрам тадбири ташкил этилди. Унда 300 га яқин фаол ишчи-ходимлар узел рахбарияти ҳамда касаба уюшма Худудий қўмитасининг қимматбахо, эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.


Тошкент минтақавий темир йўл узели УК га қарашли барча корхона, ташкилотларда ҳам байрам тадбирлари ўтказилиб, ишчи-ходимларга рахбариятнинг байрам табриги етказилди. Корхоналар ва касаба уюшма худудий қўмитасининг Фахрий ёрлиқлари билан 29 нафар темирйўлчилар тақдирланиб, уларга пул мукофоти берилди. Темирйўлчилар куни байрами муносабати билан 422 нафар ишчилар иштирокида спорт тадбирлари ташкил этилиб, уларга совғалар берилди. Меҳнаткашларнинг 247 нафари рағбатлантирилиб, байрам дастурхони ёзилди. Темирйўлчиларнинг фарзандлари учун “Локомотив” истирохат боғга 500 дона парк ваучерлари тарқатилди. Ижтимоий ҳимояга мухтожларнинг 100 дан ортиғига касаба уюшма қўмиталари томонидан моддий ёрдамлар кўрсатилди.

 

“Қуюв-механика заводи” ШК да темирйўлчилар касб байрамига бағишлаб ташкил қилинган байрам тадбирига корхона ишчи-ходимлари ва узоқ йиллар давомида самарали меҳнат қилган фахрийлар, фахрий темирйўлчилар таклиф этилди. Тадбирда дастлаб, завод директори К.Рашидов сўзга чиқиб, темирйўлчи ходимларни касб байрами билан табриклади ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси З.Нарзуллаев ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Қ.Сабировнинг темирйўлчиларга йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди. Шундан сўнг, касаба уюшма қўмитаси раиси У.Қаҳҳоровга сўз берилди. Касб байрами муносабати билан темирйўл транспорти соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, шогирдлар тайёрлаш, касбий фаолиятида эришган ютуқлари ҳамда ёш авлодни тарбиялашга қўшган хиссаларини инобатга олган ҳолда корхонанинг бир қатор ходимлари “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти ҳамда корхона касаба уюшма қўмитасининг “Фахрий ёрлиқ”, пул мукофотлари ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар. Байрам дастурида бадиий жамоалари ва хонандалари томонидан тайёрланган мусиқий чиқишлар намойиш этилди.


“Тошкент йўловчи вагонлари қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ да ҳам темирйўлчилар касб байрами кўтаринки рух билан нишонлади. Йиғилганларга “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раиси З.Г.Нарзуллаевнинг байрам табриги ўқиб эштирилди. Завод рахбари Ф.Дадаходжаев ҳамда Касаба уюшмаси раиси байрам муносабати билан 15 нафар энг фаол ишчи-ходимларни қимматбахо совғалар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирладилар.


“Тошкент механика заводи” АЖ да касб байрамига бағишланган тантанали йиғилиш ва санъаткорлар иштирокида концерт дастури намойиш этилди. Тадбирда корхонада узоқ йиллар меҳнат қилиб нафақага чиққан устозлар, меҳмонлар ҳамда ишчи-ходимлар иштирок этиб уларга байрам дастурхони тузалди. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раиси ва Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг темирйўлчилар кунига бағишланган байрам табриги ўқиб эшиттирилиб, корхонада меҳнат қилаётган бир нечта ишчи-ходимларга қиммабохо соғалар ва фахрий ёрлиқлари тантанали топширилди.


Марказий клиник касалхонада ҳам байрам муносабати билан касаба уюшма қўмитаси томонидан бир гурух ходимлар эсталик совғалари билан рағбатлантирилдилар.


“Ўзтемирйўлмаштаъмир” УК да “Темирйўлчилар” касб байрамига бағишланган тадбирда 9 нафар ишчи-ходимларга “Завод фахрий ишчиси” унвони ва унга қўшимча касаба уюшма қўмитаси ҳисобидан бир марталик мукофот пуллари берилди. Шу билан бир қаторда 15 нафар корхона рахбарияти томонидан Фахрий ёрлик олган ишчи-ходимларга, 20 нафар касаба уюшма фаолларига ҳам касаба уюшма қўмитасидан бир марталик мукофот пули топширилди. Тадбиридан сўнг меҳмонлар ҳамда ишчи-ходимлар учун байрам дастурхони тузалди.


“Андижон механика заводи”  ШК да бўлиб ўтган тадбирда Касаба уюшма қўмитаси раиси Б.Усманов корхонада самарали мехнат қилиб, ўзининг кўп йиллик намунали меҳнатлари, шунинг касаба уюшма қўмитасида фаол иштирок этиб келаётган Андижон, Пахтабод бўлимлари ишчи-ходимларини “Ўзбекистон темир йўл транспорти ходимлари куни” касб байрами билан муборакбод этиб, корхонада ишлаётган 60 нафар темирйўлчиларни байрам муносабати билан қимматбахо совғалар билан тақдирлади. Байрам арафасида аёллар ўртасида шашка, шахмат, енгил атлетика спорт мусобақалари ўтказилиб, ғолиблар касаба уюшма қўмитаси томонидан Фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалар билан тақдирландилар.


199
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна