БОЛАЖОНЛАР БИЛАН “ЗУККО КИТОБХОН” ТАДБИРИ
Мамлакатимизда аҳоли, айниқса, ёш авлоднинг маънавиятини юксалтириш, миллий адабиётимиз ва санъатимизни янада ривожлантириш, ёшларни миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ижодкорларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантиришга алоҳида эътибор бериб келинмоқда.
Шу муносабат билан Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Марказий касаба уюшма кутубхонаси ҳамкорлигида темир йўл тизимидаги ёзги болалар соғломлаштириш оромгоҳларида “Зукко китобхон” кўрик-танлови ўтказилди.
Танловни ўтказишдан асосий мақсад темирйўлчилар болаларининг ўртасида илм-маърифатни юксалтириш, китоб бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар моҳиятини ёшлар онгига етказиш, она Ватанга меҳр-муҳаббат, келажакка ишонч, бурч ва масъулият тушунчаларини тарғиб этиш, муқаддас тарихимиз, анъаналаримиз ва урф-одатларимизга чуқур ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, айниқса китоб ўқишга бўлган қизиқишини янада оширишдир. Шунингдек, темирйўлчилар болаларининг ўртасида дўстликни тараннум этиш ҳамда ўзига керакли китобни танлай олиш ва ўқишлари учун шарт-шароитлар яратишга хисса қўшишдир. Ана шундай мақсадлар билан “Қибрай”, “Янги авлод”, “Бурчмулло” дам олиш оромгоҳларига ташриф буюрган кутубхона ходимлари болажонлар ўртасида интелектуал ўйинлар ташкил этиб, “Зукко китобхон” ларни аниқладила Шартлар бўйича энг кўп балл тўплаган иштирокчилар, кўрик танловининг 1-2-3-ўринларига сазовор бўлдилар. Ғолиб бўлган болажонлар Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Марказий касаба уюшма кутубхонасининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.