ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

“ЎЗБЕКИСТОН ЛОКОМОТИВ ДЕПОСИ” КУБОГ СОХИБИ БЎЛДИ
28.08.2023

“ЎЗБЕКИСТОН ЛОКОМОТИВ ДЕПОСИ” КУБОГ СОХИБИ БЎЛДИ


  Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги олдидан Тошкент минтақавий темир йўл узели ҳамда касаба уюшма Ҳудудий қўмитаси ташаббуси билан хизмат тасарруфдаги корхона, ташкилот ва муассасалар ишчи – ходимларини янада соғломлаштириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида спортнинг мини футбол тури бўйича мусобақа ташкил этилди.
   Унда Тошкент темир йўл масофаси, Тошкент юк вагон депоси, Тошкент алоқа ва сигналлаштириш масофаси, Салар темир йўл масофаси, Жиззах темир йўл масофаси, Ховос узели, Жиззах станцияси, “Ўзбекистон” локомотив депоси, Тошкент марказий алоқа ва сигналлаштириш масофаси, “14-сон Рельс пайвандлаш поезди” УК ва Ихота дарахтзорларини ҳимоя қилиш дистанцияси ишчи- ходимларидан иборат спорт жамоалари иштирок этди.
   Қизиқарли ва кескин баҳсларга бой ўтган ҳар бир учрашув кучлиларни аниқлаб берди. Якуний натижаларга кўра биринчи ўрин “Ўзбекистон локомотив депоси” футбол жамоасига, иккинчи ўрин Ховос узели жамоасига насиб этган бўлса, кучли учликдан “Тошкент темир йўл масофаси” жамоаси жой олди.


 
   Мусобақа сўнгида ғолиб жамоаларга Тошкент минтақавий темир йўл узели ҳамда касаба уюшма Ҳудудий қўмитасининг эсдалик совғалари ва албатта биринчи ўринни эгаллаган “Ўзбекистон локомотив депоси” футбол жамоасига Тошкет минтақавий темир йўл узели касаба уюшма Ҳудудий қўмитасининг Кубоги топширилди.
   

176
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна