Сизларни мамлакатимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами, Ватанимизнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий маърифий ҳаётида бутунлай янги даврни бошлаб берган унутилмас тарихий воқеа – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик айёми билан самимий табриклаймиз. Ўтган қисқа давр давомида элимизнинг фидокорона меҳнати ва қатъияти билан миллий ўзлигимиз, қадимий тарихимиз, бой маданиятимиз, эзгу қадрият ва анъаналаримиз қайта тикланди, давлат ва жамият ҳаётининг туб асослари ўзгариб, мамлакатимиз дунё ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрнига эга бўлди Бугунги кунда Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев бошчилигида мустақил тараққиёт йўлидаги кенг кўламли ислоҳотларимиз изчил давом эттирилмоқда, барча соҳа ва тармоқлар ривожини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида юртимизда миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳар бир фуқаро эркин ва фаровон яшайдиган янги жамият ва давлат барпо этилмоқда. Мамлакатимиз эркин, обод ва фаровон ҳаёт қуриш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишдек улуғвор ишлар йўлидан дадил бормоқда. Жонажон Ўзбекистонимиз тараққиёти йўлидаги ушбу ҳаётбахш ислоҳотларда темир йўл соҳаси ҳам мамлакатимизнинг муҳим иқтисодий тармоғи сифатида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётгани қувонарлидир. Азиз ҳамкасблар! Қўлга киритаётган муваффақиятларимиз омили, куч-ғайрат, ғурур ва илҳом манбаи бўлиб хизмат қилаётган Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги барчангизга муборак бўлсин! Юртимизнинг буюк келажаги, халқимизнинг фаровонлиги, бахт-саодати, соҳамизнинг бундан-да тараққий эттириш йўлида олиб бораётган кенг қамровли фаолиятингизда улкан зафарлар тилаймиз! Оилаларингиздан хотиржамлик, рўзғорингиздан қут-барака ва фаровонлик аримасин! Жонажон Ўзбекистонимиз равнақи, темир йўл соҳаси ривожи йўлида сидқидилдан, шижоат билан меҳнат қилишда асло чарчаманг! Байрамингиз муборак бўлсин!
Ҳурмат ва эҳтиром билан