ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

БАЙРАМ МУНОСАБАТИ БИЛАН РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ
30.08.2023

БАЙРАМ МУНОСАБАТИ БИЛАН РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

Миллий мустақиллик эл-юртимиз учун жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаб, ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамиятини қуриш, ҳаётнинг турли соҳа ва тармоқларида кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш учун мустаҳкам замин яратиб, эришаётган барча ютуқ ва марраларимизнинг асосий манбаи бўлиб келмоқда.
Сўнгги йилларда, Янги Ўзбекистонни барпо этиш ва уни жаҳонга тараннум қилиш бўйича қўлга киритилаётган муҳим натижалар ва ютуқларнинг халқаро жамоатчилик томонидан эътироф этилаётганини, энг асосийси, ватандошларимизнинг онгу тафаккури, дунёқараши ўзгариб, улар ислоҳотлар самарасини кундалик ҳаётида ҳис қилиб яшаётганини алоҳида таъкидлаш зарур.
Халқимиз учун энг улуғ, энг азиз айём, эркин, обод ва фаровон ҳаёт қуриш йўлидаги барча ютуқ ва муваффақиятларимизнинг асосий манбаи бўлган Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз икки йиллигини муносиб кутиб олиш ва нишонлашда касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги ташкилотларида ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда олис ҳудудларда меҳнат қилаётган, боқувчиси йўқ 55 нафар темирйўлчи аёллар бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилдилар.

217
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна