ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ ТАДБИРЛАРИ
04.09.2023

МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ ТАДБИРЛАРИ

Бу йил Ўзбекистонда энг улуғ ва энг азиз байрам давлатимиз мустақиллигининг 32 йиллиги тантана қилинмоқда. Ушбу байрам “Янги Ўзбекистонда эл азиз,инсон азиз” деган ғоя остида ҳар бир оила ва хонадон, қишлоқ ва маҳалла, шаҳар ва туманлар, бутун Ўзбекистонда катта шодиёна билан нишонланмоқда.
Бухоро минтақавий темир йўл узели УК Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси томонидан “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги” байрами муносабати билан Ҳудудий қўмита тасарруфида бўлган корхона, ташкилот ва муассасалардаги оилавий шароити оғир бўлган 4 нафар ишчи-ходимларни ҳамда 8 нафар нафақахўрларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар бирининг уйларига ташриф буюриб холидан хабар олинди.

Шунингдек, Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси тасарруфида бўлган корхона, ташкилот ва муассасалар ишчилари ўртасида спортнинг сузиш тури бўйича спорт мусобақаси ўтказилди. Мусобақада Бухоро, Навоий ва Самарқанд ҳудудида ишловчи 12 нафар хотин-қизлар ҳамда 85 нафар эркаклар, жами 97 нафар ишчи-ходимлар иштирок этишди. Эркаклар ўртасида 1-ўринни Учқудуқ темир йўл масофаси йўл таъмирловчиси Э.Нурматов, 2-ўринни 17-сон йўл машиналар станцияси йўл таъмирловчиси С.Салимов, 3-ўринни Тинчлик локомотив депоси машинист ёрдамчиси М.Хамроевлар эгаллашди. Хотин-қизлар ўртасида 1-ўринни Зиёвуддин темир йўл масофаси ҳисобчиси Ш.Тўраева, 2-ўринни Тинчлик локомотив депоси ҳисобчиси Н.Алматова ва 3-ўринни Тинчлик локомотив депоси чилангари Э.Назаровалар эгаллашди. Мусобақа ғолиблари ва иштирокчилари Ҳудудий қўмита томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.


 
“Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ да корхонанинг барча ишчи-ходимлари учун байрам муносабати билан дастурхон ёзилди, мустақиллик шодиёналари доирасида 12 нафар кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, кўп болалик оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва байрам совғалари улашилди.


 
Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги ва 2023-2024 ўқув йили бошланиши арафасида “Қуюв-механика заводи” ШК касаба уюшма қўмитаси томонидан 89 нафар ходимларнинг бу йил 1-синфга борадиган фарзандларига 17 турдаги мактаб ўқув қуролларидан иборат жамланма совға сифатида топширилди.
 



105
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна