КАСАБА УЮШМА РАИСЛАРИ ВА МУТАХАССИСЛАРИНИНГ БИЛИМЛАРИ ОШИРИЛДИ
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг 2023 йил 7 августдаги “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг малака ошириш институти” нодавлат таълим муассасасида 2023 йилнинг II ярим йиллигида касаба уюшмалари кадрлари ва фаолларини ўқитиш режаси тўғрисида”ги 11-07 “с” сонли қарорига асосан, “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг малака ошириш институти” да 2023 йил 16-20 октябрь кунлари малака ошириш дарслари ташкил қилинди. Унда Ўзбекистон темирйулчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимидан 28 нафар ҳудудий, бирлашган ва бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари ва мутахассислари 40 соатлик дастур бўйича ўз малакаларини оширдилар.
Ўқув дастури асосан Ўзбекистон Республикасининг янги Конституцияси ва Халқаро-ҳуқуқий амалиёти, Ўзбекистон Республикаси “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни ва уни амалиётда қўллаш, Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси, меҳнат соҳасидаги янгиликлар, меҳнат соҳасида ижтимоий шериклик асослари ҳамда янги Меҳнат кодексига мослаштирилган жамоа шартномалари ва келишувлари ва бошқа юртимиз ва касаба уюшмалари хаётига оид бўлган масалаларига қаратилган бўлиб, ҳар бир дарс юқори даражадаги мутахасислар томонидан олиб борилди. Дарсларда тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларига маърузачилар томонидан тўлиқ, батафсил жавоб олдилар ва шу билан бирга ўзаро малака алмашдилар. Бундан ташқари Ўзбекистон касаба уюшмаларининг тарихи музейи ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академиясига ташриф уюштирилди.
Белгиланган барча академик соат дарслари ўтилгандан сўнг, ўқув машғулотлари давомида ўтилган мавзулар бўйича якуний тест синовлари ўтказилди. Ўқув якунлари бўйича тингловчиларга “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг малака ошириш институти” нодавлат таълим муассасаси томонидан “Сертификат” топширилди.