ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

СИЗГА ТАЪЗИМ, СИЗГА ЭХТИРОМ
03.10.2023

СИЗГА ТАЪЗИМ, СИЗГА ЭХТИРОМ 

Бир неча йилдирки, юртимизда 1 октябрь - Ўқитувчилар ва мураббийлар куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаб келинмоқда. Бу байрам, аввало, ўзининг билим ва тажрибаси, истеъдод ва маҳорати, инсоний фазилатларини, кўз нури ва қалб қўри, бутун борлиғини аямасдан, маърифат йўлида беминнат хизмат қиладиган устоз ва мураббийларимизга нисбатан халқимизнинг азалий ҳурмат-эҳтиромининг яққол намунасидир. Халқимизнинг устоз отангдек улуғ, деган пурҳикмат нақлида ҳам ўқитувчи ва мураббийларга бўлган самимий эҳтиром намоён. Ҳар биримиз исталган соҳада меҳнат қилмайлик, устоз ва мураббийларга эҳтиёж сезамиз. Устозларимиз ўгити, кексаларимиз панд-насиҳатларига амал қилиб борсак, асло кам бўлмаймиз. 

Ана шундай сўзлар “Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ нинг асосий шиорларидан бирига айланган десак муболаға бўлмайди. Сана муносабати билан заводнинг ишчи-ходимлари орасида ўз меҳнат фаолиятида узоқ йиллар давомида мураббийлик қилиб, кўплаб шогирдларга касбий сир-асрорларини ўргатган 20 нафар устозлар муносиб табрикланди! Тадбир ташкилотчилари завод раҳбарияти ҳамда касаба уюшма қўмитаси раиси Б.Рашидова устозлар меҳнатини улуғлаб, уларга ўз миннатдорчиликларини билдириб, уларни энг самимий, тилаклари битилган фахрий ёрлиқ ҳамда пул мукофотлари билан рағбатлантирдилар.



“Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси томонидан Самарқанд узелида кўп йиллик самарали меҳнатлари билан фидоийлик қилиб, кўплаб шогирдларга устозлик қилган 50 нафар нафақахўр меҳнат фахрийлари учун Бухоро шаҳрига сайёҳат ташкил қилинди. Бундан ташқари Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси томонидан темир йўл соҳасида кўп йиллик самарали меҳнатлари ҳамда бугунги кунда кўплаб шогирдларга устозлик қилиб келаётган 40 нафар ишчи-ходимлар қимматбахо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.



Марказий клиник касалхона касаба уюшма қўмитаси байрам муносабати билан бир неча устоз ходимларга эсдалик совғаларни улашиб, улар учун Бухорога 2 кунлик саёҳат уюштирди,



Тошкент минтақавий темир йўл узели ҳамда касаба уюшма Ҳудудий қўмитаси томонидан Тошкент минтақавий темир йўл узели,   Тошкент темир йўл масофаси, Тошкент алоқа ва сигналлаштириш масофаси, Салар темир йўл масофаси, Ховос узели, “Ўзбекистон” локомотив депоси, Тошкент марказий алоқа ва сигналлаштириш масофаси, “14- сон Рельс пайвандлаш поезди” УК, “Йўл болалар касалхонаси”, “Марказий темир йўл поликлиникаси”, “Марказий клиник касалхонаси”, “203- Тажриба йўл машина станцияси” ишчи – ходимлари учун “Спортчилар оиласи” эстафета спорт ўйинлари мусобақалари ташкил этилди, Якуний натижаларга кўра биринчи, иккинчи, учинчи ўринларни эгаллаган ота - оналарга ҳамда уларнинг фарзандларига, шунингдек барча мусобақага келган болаларга Тошкент минтақавий темир йўл узели ҳамда касаба уюшма Ҳудудий қўмитасининг эсдалик совғалари топширилди.


 
Шунингдек, байрам муносабати билан темирйўл транспорти соҳасида узоқ йиллардан бери ситқидилдан меҳнат қилиб келаётган кўплаб шогирдлар чиқарган мураббийларнинг бир гуруҳига Тошкент минтақавий темир йўл узели ҳамда касаба уюшма Ҳудудий қўмитасининг байрам совғалари топширилди.

102
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна