Ҳурматли Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси ходимлари!
Сизларни, сизлар орқали темирйўлчилар касаба уюшмасининг 80 мингдан зиёд аъзоларини 11 ноябрь “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг бутун жамоаси ҳамда шахсан ўз номимдан самимий табриклайман.
Бугунги кунда тизимда замонавий самарали бошқарув тизимини жорий қилиш, жумладан, инфратузилма, юк вагонлари ва логистика, йўловчи ташиш хизматлари ҳамда вокзаллар бошқарувини бир-биридан ажратиб, алоҳида корхоналар ташкил қилинмоқда. Шунингдек, Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан тизимдаги болалар оромгоҳлари, соғлиқни сақлаш, маданий-маърифий ва спорт объектларини сақлаш, аҳолига кўрсатиладиган хизматлардан тушадиган тушумларни ошириш ҳамда уларни босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштиришга ўтказиш юзасидан тизимли ишларни амалга ошириш бўйича “Темир йўл ижтимоий хизматлар” муассасаси ташкил этилмоқда. Бу албатта “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан меҳнат унумдорлигини ва унинг сифатини кескин даражада яхшилаш мақсадида олиб борилаётган саъй ҳаракатлари зое кетмай ўзининг ижобий натижасини беради.
Соҳа ходимларининг ижтимоий ва иқтисодий аҳволини яхшилаш ва фаровонлигини оширишдек энг муҳим мақсадларимизни Тармоқ жамоа келишувида белгиланган мажбуриятларни ижтимоий ҳамкорликда ўз вақтида бажарилиб келинмоқда.
Тизимдаги барча касаба уюшма қўмиталари ишчи-ходимларига қулай меҳнат шароитларини яратиш ва меҳнатга ҳақ тўлаш, бандлик ҳамда ижтимоий кафолатларни берилиши юзасидан жамоатчилик назоратини олиб бориш билан бирга, уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиб, моддий, маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватламоқдалар.
Ҳурматли касаба уюшмаси фидойилари!
Инсон қадрини улуғлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш темир йўл соҳасида ҳам бош мақсадга айланган ҳозирги пайтда касаба уюшмалари олдига ҳам улкан вазифаларни қўймоқда. Биз бу йўлда Сизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, бундан буён ҳам бор имкониятларимизни сафарбар этамиз.
Ана шундай кенг қамровли фаолиятингизда касаба уюшмасининг бунданда юксак тараққиёт йўлини босиб ўтишида Сизларга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик ва улкан зафарлар тилаймиз.
Чексиз эҳтиром билан,
“Ўзбекистон темир йўллари”
акциядорлик жамияти
бошқарув раиси
З.Ғ.Нарзуллаев
11.11.2023 йил