ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ТАБРИКНОМА
11.11.2023

Ҳурматли касаба уюшмаси фидойилари!

Сизларни Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши девони ходимлари ва шахсан ўз номимдан юртимизда учинчи бор нишонланаётган “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Барчангизга маълум, Юртимиз тарихида илк бор давлатимиз раҳбари Касаба уюшмалари федерацияси қурултойи иштирокчиларига 2020 йил 11 ноябрда табрик йўллагани, унда 11 ноябрни "Касаба уюшмалари куни" деб белгилаш таклифи билдирилгани соҳага бўлган юксак эътибордан даракдир.
Бугун қисқа даврда юртимиздаги туб ислоҳотлар ортидан янги Ўзбекистоннинг янги касаба уюшмалари шаклланди. Касаба уюшмалари фаолиятига доир ҳуқуқий асос такомиллаштирилиб, 2019 йил 6 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуннинг имзоланиши касаба уюшмалари ҳаётидаги энг муҳим воқеа бўлди.
Азиз темирйўлчилар, касаба уюшмаси фаоллари!
Сизларни касаба уюшма аъзоларининг меҳнатга доир ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоялаш, бандликка кўмаклашиш, муносиб меҳнатни таъминлаш, дам олиш шароитларини яратиш, молиявий интизомни мустаҳкамлаш ва бошқа масалалардаги меҳнатларингиз алоҳида тахсинга сазовордир.
Шу билан бирга, корхона ва ташкилотларда ходимларнинг касбий, меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини таъминлаш тизимини янада кучайтиришни даврнинг ўзи тақозо этади. Инсон қадри, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш соҳада биз учун бош мақсадга айланаётган ҳозирги пайтда ҳаётнинг ўзи касаба уюшмалари олдига ҳам улкан вазифаларни қўймоқда.
Бундан кейин ҳам Янги Ўзбекистонни барпо этишда касаба уюшмасининг фаолияти доирасида иш берувчилар билан бирга елкама-елка туриб, ўзингизга билдирилган ишончни оқлаб, бор куч-ғайратингизни аямайсиз.
Ана шундай фидокорона ишларингизда Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат, узоқ умр, олийжаноб ва масъулиятли фаолиятингизда омадлар тилайман.

  Қ.САБИРОВ,
Ўзбекистон темирйўлчилари
ва транспорт қурувчилари касаба
уюшмаси Республика Кенгаши раиси

167
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна