ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

КАСАБА УЮШМАЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ВА СПОРТ ТАДБИРЛАРИ
14.11.2023
КАСАБА УЮШМАЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ВА СПОРТ ТАДБИРЛАРИ

Республикамизда 11-ноябрь “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” байрамининг нишонланиши мунособати билан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ нинг корхона, ташкилотларидаги касаба уюшма қўмиталари томонидан турли ҳилдаги байрам тадбирлари ўтказилди.
Хусусан, “Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси ҳамда Касаба уюшма Ҳудудий қўмитаси ташаббуси билан узел Касаба уюшма ҳудудий қўмитаси тасарруфидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари касаба уюшма аъзоларини янада соғломлаштириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ўтказилди. Унда узел тасарруфидаги корхона ва ташкилотлардан Тошкент темир йўл масофаси, Ховос узелидаги корхоналар, “Ўзбекистон” локомотив депоси, Тошкент марказий алоқа ва сигналлаштириш масофаси, Тошкент темир йўл транспорт техникуми, Темир йўл мониторинги ва диагностикаси маркази ишчи-ходимларидан иборат жамоалар иштирок этди. Якуний натижаларга кўра 1-ўрин “Ўзбекистон” локомотив депоси ишчи–ходимлари, 2-ўрин “Тошкент темир йўл масофаси” волейбол жамоасига насиб этди. Кучли учликдан “Темир йўл мониторинги ва диагностикаси маркази” жамоаси жой олди. Мусобақа сўнгида ғолиб ва иштирокчиларга Тошкент минтақавий темир йўл узели касаба уюшма Ҳудудий қўмитасининг кўчма кубоги, шунингдек Тошкент минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси ҳамда Касаба уюшма Ҳудудий қўмитасининг совринлари ва эсдалик совғалари топширилди. Бундан ташқари 120 нафар ишчи-ходимларга байрам муносабати билан совғалар топширилди. 106 нафар ходимга моддий ёрдам берилди.



Қўқон минтақавий темир йўл узели касаба уюшма Ҳудудий қўмитаси ва унинг тасарруфидаги бошланғич касаба уюшма қўмиталари ташаббуси билан Андижон ва Қўқон минтақаси бўйича эркаклар ўртасида спортнинг футбол, стол тенниси, шахмат турлари ҳамда аёллар ўртасида волейбол, қувноқ стартлари, стол тенниси турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Мусобақаларда темирйўлчи ишчи-ходимлар ёшлар ва аёллар иштирок этишди. Ғолиб ва иштирокчиларни касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.


 
Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар корхонасига қарашли Учқудуқ темир йўл масофаси ҳамда 17-сон Бухоро Йўл машиналар станциясида спортнинг югуриш, стол тенниси, турникга тортилиш, шахмат ва шашка турлари бўйича спорт мусобақалари ўтказилди. Унда жами 87 нафар касаба уюшмаси аъзолари иштирок этишди. Мусобақа ғолиблари бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.



Бухоро алоқа ва ишорат масофаси бошланғич касаба уюшма ташкилоти томонидан эса корхона хотин-қизлари ўртасида “Қувноқ стартлар” мусобақаси ўтказилди. Мусобақа ғолиблари ҳамда иштирокчилари касаба уюшма ташкилотининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.


 
Шунингдек, байрам муносабати билан кўп йиллар давомида меҳнат фаолиятини юритган, ёлғиз она Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси фарроши Имомова Хурсандга саломатлигини тиклаш учун “Назарбек”санаториясига бепул йўлланма берилди.


 
Самарқанд алоқа ва ишорат масофаси ва Самарқанд темир йул масофаси бошланғич касаба уюшма ташкилотлари томонидан 11 ноябрь “Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари куни” муносабати билан корхоналардаги эркак ва хотин-қизлари ўртасида спортнинг шахмат, шашка ва стол тенниси бўйича мусобақалар ўтказилди. Ғолиб ҳамда иштирокчилар касаба уюшма ташкилотларининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.


 
10 ноябрь куни Термиз минтақавий темир йўл узели унитар корхонасида ҳам байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда касаба уюшма фаоллари, фахрийлари ҳамда тасарруфдаги корхона ва ташкилотларнинг фаол ишчи-ходимлари Республика Кенгашининг дипломлари, пул мукофотлари ҳамда Худудий касаба уюшмасининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.



“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Бошқарма касаба уюшмаси қўмитаси томонидан 7-8 ноябрь кунлари бошқарма аппарати ходимлари ўртасида спортнинг “Ҳалқага отиш” бўйича мусобақа ўтказилди. Мусобақа ташкил этишдан мақсад соғлом ва фаол турмуш тарзини ошириш, ҳамда касаба уюшмалари ўртасида дўстона алоқаларни мустаҳкамлашдир. Беллашувда тармоқнинг барча бошқарма ва бўлимлар ишчи-ходимлари ўз кучларини мерганликда синаб кўрдилар. Мусобақа сўнгида ғолибларга эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, 83 нафар ходимлар учун Ургенч-Хива ҳамда Самарқанд шаҳарларига саёҳат ташкил қилинди.


“Қуюв-механика заводи” шўъба корхонасидаги байрам тадбирида ишчи-ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфатларни ҳимоя қилиш, улар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиб берилишида, корхонада ўзининг кўп йиллик меҳнати билан касаба уюшма қўмитаси фаолиятини ривожлантиришга қўшиб келаётган ҳиссаси учун бир гурух касаба уюшма қўмитаси фаоллари “Фахрий ёрлиқ” ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.


“Андижон механика заводи” шўьба корхонасида меҳнат қилиб келаётган 1059 нафар касаба уюшма аъзолари 11-ноябрь – “Касаба уюшмалари куни” муносабати билан пул мукофоти берилиб, шунингдек узоқ йиллар меҳнат қилиб нафақага чиққан собиқ касаба уюшма қўмитаси ходимларига моддий ёрдам пуллари ажратилди. Байрам муносабати билан ижтимоий-химояга мухтож, кам таьминланган 14 нафар аёллар касаба уюшма қўмитасининг қимматбахо эсталик совғалари билан тақдирландилар.


“Тошкент механика заводи”АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ҳам корхона ишчилари ўртасида оммавий спорт турлари шашка, стол тенниси, кегли-боулинг, дартс, баскетбол тўпини корзинага тушириш, гиря кўтариш, канат тортиш турлари бўйича мусобақалар ташкил этди. Спорт мусобақаларида 320 дан ортиқ корхона ишчилари иштирок этди. Ҳар бир спорт турида ғолиб бўлганларга Фахрий ёрлиқ ва пул мукофоти топширилди. Бундан ташқари “Касаба уюшмалари куни” муносабати билан цех ва бўлимлар касаба уюшма раислари ва фаоллари, касаба уюшма фахрийлари жами 46 киши рағбатлантирилиб байрам концерт дастури намойиш этилди.


“Ўзтемирйўлмаштаъмир” УК касаба уюшма қўмитаси байрам муносабатига давра суҳбати ўтказди, 30 нафар касаба уюшма қўмитаси фаоллари бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантирилди ва шу билан бир қаторда корхонадаги 70 нафар (10 та жамоа) касаба уюшма аъзолари яъни корхонадаги эркак ишчи-ходимлар иштирокида ўтказилган футбол мусобақасида ғолиб бўлган 3 та жамоа аъзоларига ҳам пул мукофоти берилди.


“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ бирлашган касаба уюшма қўмитаси тасарруфидаги Бошланғич касаба уюшма қўмиталарида ишчи-ходимлар орасида спортнинг шашка, шахмат ва дартс мусобақалари ўтказилди. Ғолиб бўлган ишчи-ходимларга эсдалик совринлари топширилди.


 
“Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” унитар корхонаси касаба уюшмаси ташкилоти ташаббуси билан “Спорт – саломатлик гарови” шиори остида бир қатор спорт мусобақалари ташкил қилинди. Жумладан, 28 октябрь куни мини футбол ва 31 октябрь куни дартс спорт турлари бўйича мусобақа ўтказилди. Мини-футбол мусобақасида “Оқработ”, “Ангрен” ва “Шарғун” жамоалари ўзаро беллашдилар. Байрам муносабати билан ўтган мусобақа ғолибларига касаба уюшма қўмитасининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Марказий клиник касалхонаси касаба уюшма қўмитаси томонидан касалхонанинг барча бўлим хамширалари билимлар беллашувини ўтказдилар. Сохага оид бўлган саволларга зукколик билан жавоб бериб амалий тарзда ҳам ўзларини намоён қилдилар.
Кўрик танлов якунига кўра, кулок бурун томоқ, ошқозон ичак кассаликлари, асаб касалликлари бўлимларининг хамширалари ғолибликни қўлга киритиб қимматбахо совғаларга сазовор бўлдилар. 


Тошкент йўловчи вагонларни таъмирлаш ва қуриш заводи АЖ касаба уюшмаси томонидан ишчи-ходимлар ўртасида стол тенниси, шахмат, шашка, армрейслинг, дарцт турлари бўйича беллашувлар бўлиб ўтди. Ғолиблар пул мукофотлари билан тақдирланадилар.


131
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна