ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ТАБРИКНОМА
12.11.2023

Ҳурматли темир йўл соҳаси тиббиёт ходимлари! 

Сизларни, Сизлар орқали жамоангизни мамлакатимизда кенг нишонланаётган Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан чин қалбимиздан, самимий табриклаймиз!
Халқимиз, шунингдек темирйўлчилар саломатлигини сақлашдек, ўта масъулиятли ва шарафли ишда Сизнинг касбий маҳоратингиз, билим ва тажрибангиз, фидокорона меҳнатларингизни ва инсонийлик фазилатларингизни ҳамиша юксак қадрлаймиз.
Инсон саломатлиги йўлида кунни тунга улаб, ўз шахсий ҳаловатларини аямайдиган Сиз – шарафли касб эгаларининг машаққатли ва эзгу фаолияти қанча эъзозланса, арзийди. Ҳар бирингизни инсон саломатлигини сақлаш учун бўлаётган курашиш йўлидаги ҳақиқий қаҳрамон дейиш мумкин.
Азиз темирйўлчи тиббиёт ходимлари ўз касбий бурчларини катта фидойилик ва масъулият билан амалга оширганликлари қалбимизда чексиз ифтихор ва ғурур туйғусини уйғотмоқда. Эл саломатлиги йўлида буюк аждодимиз Абу Али Ибн Сино бобомизнинг муносиб ворислари сифатида бор билим ва тажрибангизни аямай, матонат кўрсатиб келаётганлигингиз учун ҳар бирингизга чексиз ташаккур, деймиз.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти соҳамизнинг соғлиқни сақлаш тизимини жадал ривожлантириш, темирйўлчиларнинг саломатлигини асраш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тиббий маданиятни ошириш ва тиббий моддий-техник базани мустаҳкамлаш каби муҳим вазифаларга алоҳида эътибор каратиб келмоқда. Бундан кейин ҳам бу ишларни давом эттириб, соҳа ходимларига энг замонавий тиббий хизмат кўрсатилишига эришамиз.
Азиз шифокорлар, ҳамширалар, барча тиббиёт ходимлари!
Сизларни қутлуғ касб байрамингиз билан яна бир бор самимий муборакбод этиб, барчангизга сиҳат-саломатлик, улкан зафарлар, оилавий бахт-саодат, хонадонларингизга файзу барака тилаймиз!
Халқимиз саломатлиги йўлидаги эзгу ва шарафли ишларингиз бардавом бўлсин!
 

Чексиз эҳтиром билан, 

Ўзбекистон темирйўлчилари
ва транспорт қурувчилари касаба
уюшмаси Республика Кенгаши раиси
Қ.С. Сабиров

76
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна