Ватанимиз тараққиёти ва унинг қудратини юксалтириш йўлидаги ишларда фаол иштирок этаётган, меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, касаба уюшмалари нуфузини оширишга муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ юртдошларимиз Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Эҳтиром нишони” билан тақдирланди.
Ушбу юксак унвонга “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Термиз минтақавий темир йўл узели ҳудудий касаба уюшма қўмитаси раиси Ғуломжон Бўриевич Даминов
ва “Ўзтемирйўлйўловчи” акциядорлик жамияти касаба уюшма қўмитаси раиси Абдувалиев Рустам Анваровичлар ҳам сазовор бўлдилар.