КОНСТИТУЦИЯ – ХАЛҚЧИЛ ДАВЛАТ, БАРҚАРОР ТАРАҚҚИЁТ ВА ФАРОВОН ҲАЁТ АСОСИ!
8 декабрь–Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан “Қуюв-механика заводи” АЖ да ишчи-ходимлар иштирокида “Конституция – халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда Халқаро фанлар академиясининг академиги Р. Жуманиёзов янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти, Асосий қонунимизда белгиланган демократия, эркинлик ва тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик ғоялари тўғрисида фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан фото ва видео челленджи уюштирилди. Эрта тонгдан ишчи-ходимлар иш фаолиятларини давлат мадҳиясини жўр бўлиб куйлаш билан бошладилар. Унда корхона раҳбарияти, цех, бўлим ва участка бошлиқлари ҳам иштирок этдилар.
Конститутция байрами муносабати билан Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси тасарруфидаги Бухоро, Навоий ва Самарқанд узелидаги корхона, ташкилот ва муассасаларнинг эркаклари ўртасида спортнинг тош кўтариш, турникка тортилиш, 100 метрга югуриш, армрестлинг ҳамда хотин-қизлар ўртасида 100 метрга югуриш бўйича спорт мусобақалари ўтказилди. Унда Бухоро ҳудуди бўйича 103 нафар, Навоий ҳудуди бўйича 51 нафар ва Самарқанд ҳудуди бўйича 46 нафар, жами 200 нафар ишчи-ходимлар иштирок этишди. Мусобақаларда фахрли биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган иштирокчилар ҳамда барча қатнашчилар Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси Ҳудудий касаба уюшма қўмитасининг қимматбахо совғалари билан тақдирландилар.
“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси тасарруфидаги Бошланғич касаба уюшма қўмиталарида ҳам дартс, арқон тортиш ва тош кўтариш каби спортнинг турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Ғолиб бўлган ходимларга эсдалик совғалари топширилди.