ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР, ФИДОКОРОНА МЕҲНАТ
25.12.2023

ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР, ФИДОКОРОНА МЕҲНАТ

Жаҳон амалиётидан маълумки, саноатда инновацион технологияларни кенг жорий этиш ишлаб чиқариш самарадорлигини оширади, иқтисодий тежамкорликка олиб келади. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги саноат корхоналарида амалиётга татбиқ этилаётган бир қатор йирик лойиҳалардан кўзланган мақсад ҳам шу, яъни соҳанинг халқаро андозаларга жавоб бера оладиган ривожини таъминлаш ва бу билан акциядорлик жамиятининг иқтисодий кўрсаткичларини, ишлаб чиқариш қувватларини янада оширишдир.
Буни “Андижон механика заводи” шўъба корхонаси мисолида оладиган бўлсак, гўзал водийдаги мазкур йирик жамоада сўнгги йилларда бир қатор истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқаришга жорий қилинди. Корхонада кўрсатилаётган техник хизматлар сифати ошиб, янгидан янги тезкор, тежамкор технологиялар ўзлаштирилмоқда. Юк вагонларни қуриш, модернизация қилиш, жорий, капитал ва хизмат муддатини узайтириш бўйича таъмирлаш ишларини, эҳтиёт қисмлар, машина ва дастгоҳлар, халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқариш ва аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш кўрсаткичлари ортиғи билан бажарилди. Бунда асосий эътибор ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг техник имкониятларини янада яхшилаш, таъмирлаш ишларида зарур бўладиган эҳтиёт қисмларни завод цехларида, филиалларида тайёрлаш йўлга қўйилмоқда.


Инновация ғоялари амалиётга кенг жорий этилиши натижасида корхонада ишлаб чиқариш кўрсаткичлари анча ўсди. Бунда мутахассислар томонидан эътибор, энг аввало, жараёнга самарали, экологик тоза, тежамкор ҳамда халқаро меҳнат стандартларига эга технологияларни жорий этишга қаратилди. “Андижон механика заводи” ШКда 2023 йилнинг 12 ой давомида 228 млрд. 400 млн. сўмлик саноат махсулотлари ишлаб чиқариш режалаштирилган бўлиб, амалда режага нисбатан 100 % ни ва ўтган йилнинг шу давр ҳисоботига нисбатан эса 110 % ни ташкил этди.
“Андижон механика заводи” ШКда 2023 йилнинг 12 ой давомида 4 млн АҚШ доллари миқдорида экспорт қилиш режалаштирилган бўлиб, амалда 5 млн 329 минг АҚШ доллари миқдорида экспорт қилиниши кутилмоқда. Бу режага нисбатан 133,2 % ни ва ўтган йилнинг шу давр ҳисоботига нисбатан эса 213,8% ни ташкил этади.
Албатта, бажарилаётган ишлар замирида корхона мутахассисларининг машаққатли меҳнати, янгиликка интилувчанлиги ва ташаббускорлиги мужассам. 


Улар томонидан пухта ўйланиб, ишлаб чиқилган лойиҳалар амалда ўзини оқлаб, янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштиришга замин яратмоқда. Завод халқ истеъмол ва халқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиси сифатида ҳам ўзини маҳаллий бозорда ва чел эллик мижозлар учун яхши тавсия эта олган. Ишчи-ходимларнинг мана шундай фидокорона меҳнати эса корхона касаба уюшмаси қўмитасининг эътиборидан четда қолаётгани йўқ. Қўмита 946 нафар аъзони бирлаштирган бўлиб, 2023 йил “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” Давлат дастури бандларини бажарилиши бўйича бир қанча ишлар амалга оширилди. Хусусан, юртимизда нишонланадиган жамики байрамлар арафасида ишчи-ходимлар моддий рағбатлантирилиб, совға саломлар билан сийланадилар. Жорий йил давомида 122 нафар ишчи-ходимларга Моддий ёрдам пуллари ажратилди. Бундан ташқари йил давомида ишчиларнинг оила аъзолари ва фарзандларининг саломатликларини тиклаш учун санатория ва болалар соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланмалар ажратиб турилди. Куни кеча ишчи-ходимларга яратилган шарт-шароитларни ўрганиш баробарида Ўзбекистон темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан корхонада узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, ўз касбининг фидойи усталари ҳамда жамоат ишларида фаол эштирок этган Андижон, Пахтабод бўлимлари ишчиларига, касаба уюшма ходимларига йил якуни бўйича мукофот пуллари ҳамда 50 нафар кам таъминланган, оилавий шароити оғир, ёрдамга мухтож ишчи-ходимларга моддий ёрдам кўрсатилди.


Шунингдек, “Андижон механика заводи” АЖ касаба уюшма қўмитаси ҳам фаол ёшларга ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан ишлаб-чиқариш саноат корхонасида фаолият юритаётган ёш мутахассислар ўртасида ўтказилган “Касбим –фахрим-2023 йил” кўрик танлови ғолибларига жами 46 нафар ишчи-ходимларга эсталик совғаларини тарқатди.

163
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна