ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ТЕМИРЙЎЛЧИ КАСАБА УЮШМАЛАРИ КАДРЛАРИ ВА ФАОЛЛАРИ УЧУН ЎҚУВ ДАРСЛАРИ БОШЛАНДИ
12.02.2024

ТЕМИРЙЎЛЧИ КАСАБА УЮШМАЛАРИ КАДРЛАРИ ВА ФАОЛЛАРИ УЧУН ЎҚУВ ДАРСЛАРИ БОШЛАНДИ

“Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг малака ошириш институти” да 2024 йил 12-16 февраль кунлари Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимидаги ҳудудий, бирлашган ва бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари ва мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича ўқув дарслари ташкил қилинди. Унда Республика Кенгаши тизимидан 23 нафар ҳудудий, бирлашган ва бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари ва мутахассислари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг 2023 йил 29 декабрдаги “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг малака ошириш институти” нодавлат таълим муассасасида 2024 йилнинг I ярим йиллигида касаба уюшмалари кадрлари ва фаолларини ўқитиш режаси тўғрисида”ги 11-102 “с” сонли қарори ва “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг малака ошириш институти” нодавлат таълим муассасасида 2024 йилнинг I ярим йиллигида касаба уюшмалари кадрлари ва фаолларини ўқитиш режасига асосан ўз малакаларини оширмоқдалар.
Ўқув машғулотлар мавзуси “Касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини Устав талаблари ва меъёрий ҳужжатлар асосида ташкил этиш” тўғрисида бўлиб, маърузачилар ўз сохасини етук мутахассислари, бўлим бошлиқлари ва бошқалардан иборат. Улар 2 академик соатга мўлжалланган вақт орасида Ўзбекистон Республикасининг янги Конституцияси ва Халқаро-ҳуқуқий амалиёти, Ўзбекистон Республикаси “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни ва уни амалиётда қўллаш, Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси, меҳнат соҳасидаги янгиликлар, меҳнат соҳасида ижтимоий шериклик асослари ҳамда янги Меҳнат кодексига мослаштирилган жамоа шартномалари ва келишувлари ва бошқа юртимиз ва касаба уюшмалари хаётига оид бўлган масалалар бўйича ўз билимларини тингловчиларга қизиқарли маълумотлар асосида етказиб бермоқдалар. Дастурга маданий тадбирлар - Ўзбекистон касаба уюшмаларининг тарихи музейига, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академиясига ташриф, шунингдек Тошкент шаҳридаги театрлардан бирига олиб бориш, сўнгги йиллардаги бунёдкорлик ишлари билан таништириш ҳам киритилган. Белгиланган барча академик соат дарслари ўтилгандан сўнг, ўқув машғулотлари давомида ўтилган мавзулар бўйича якуний тест синовлари ўтказилиб, ўқув якунлари бўйича тингловчиларга “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг малака ошириш институти” нодавлат таълим муассасаси томонидан “Сертификат” топширилиши мўлжалланган.

85
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна