ТЕРРОРИЗМ ВА ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ДАВР МУАММОСИ
Ўзбекистон азалдан турли миллатга мансуб, турли динларга эътиқод қилувчи халқлар тинч-тотув яшаган ўлка бўлиб келган. Аждодларимиз бошқа дин вакилларига доимо ҳурмат билан муносабатда бўлгани, Ватан тараққиёти йўлида елкадош бўлиб меҳнат қилгани тарихий манбаларда кўп қайд этилган.
Маълумки, бугун мусулмон оламида мураккаб ижтимоий-сиёсий жараёнлар кечмоқда. Яқин Шарқ ва бошқа ҳудудлардаги қатор мамлакатлар чуқур сиёсий танглик, ижтимоий ва иқтисодий беқарорлик ва қуролли тўқнашувларни бошидан кечирмоқда.
Диний экстремизм дунёдаги деярли барча мамлакатларда шахс, жамият ва давлатнинг ҳаётий муҳим манфааатларига таҳдид солиб келмоқда.
Мухтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев бутун дунёда радикализм, экстримизм, терроризм, одам савдоси, гиёхвандлик каби хатрлар кучайиб бораётганлиги, лекин жамиятимизда ҳар қандай радикаллашувга, ёшларимиз онгини бузғунчи ёт ғоялар билан захарлашга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга маърифат ўрнини жахолат эгаллашга йўл қўймаслик кераклиги ҳақида ўз маърузаларида, Олий Мажлисга қилган Мурожаатларида алоҳида таъкидлаб ўтадилар. Яқинда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига қарашли Андижон механика заводи АЖ ва касаба уюшма қўмитаси томонидан Андижон, Пахтабод бўлимларида ана шу мавзуларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда Ички ишлар бошқармаси жамоат тартибини сақлаш бўйича бошқарма бошлиқ ўринбосари в.б майор О.Ибрагимов, Ички ишлар бошқармаси тергов бўлими бошлиғи майор А.Боқижоновлар иштирок этиб, улар корхонада ишлаб келаётган барча ишчи-ходимларга “Ижтимоий-маданий мухитни янада соғломлаштириш, диний ақидапарастлик, миссионерликни олдини олиш борасидаги ишларни самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ҳамда мамлакатимизнинг тинч ва осуда хаётига рахна солишга ҳаракат қилаётган яширин диний экстримистик гурухлариннг ноқонуний хатти-харакатлари хақида сўз юритдилар. Шундан сўнг, йиғилганларга “Хойинлик” “Тинчлик ортида” номли бадиий фильмлари намойиш этилди.