ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИНИНГ БЕЛЛАШУВИ
15.02.2024

ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИНИНГ БЕЛЛАШУВИ 

“14-январ Ватан ҳимоячилари куни” байрамига бағишлаб Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси тасарруфида бўлган корхона, ташкилот ва муассасалар эркак ишчи-ходимлари ўртасида спортнинг “Волейбол” тури бўйича мусобақа ўтказилди.



Саралаш мусобақалари Бухоро ҳудудида 8 та жамоа, Навоий ҳудудида 6 та жамоа ҳамда Самарқанд ҳудудида 8 та жамоа ўртасида бўлиб ўтди. Ушбу босқичда ғолибликни қўлга киритган 8 та жамоа Навоий шаҳрида бўлиб ўтган финал босқичига йўлланма олди.
2-босқич ва финал ўйинлари Навоий давлат кончилик ва технологиялар Университети спорт мажмуасида ўтказилди, унда Бухоро темир йўл масофаси, 17-сон Йўл машиналар станцияси, Бухоро йўл хизмат устахонаси, Тинчлик локомотив депоси, Учқудудқ темир йўл масофаси, Бухоро вагон депоси, Самарқанд электро-энергия билан таъминлаш масофаси ҳамда Самарқанд темир йўл техникуми жамоалари иштирок этишди. Шиддатли ва кескин ўтган мусобақада фахрли 1-ўринни Тинчлик локомотив депоси, 2-ўринни Бухоро вагон депоси, 3-ўринни Бухоро йўл хизмат устахонаси жамоалари эгаллашди.
Ғолиб жамоалар ҳамда мусобақада қатнашчилари Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

51
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна