МУМТОЗ АДАБИЁТ ГУЛШАНИ
Бу йил ҳам юртимизнинг турли гўшаларида мутафаккир шоир, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги ва ўзбек мумтоз адабиётининг йирик намоёндаси, шоир, тарихчи Захириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар, адабий кечалар, илмий анжуманлар, мушоиралар ўтказилмоқда. Ана шундай адабий кечалардан бири Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорти қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тасарруфидаги Марказий Кутубхонаси ҳамда Тошкент темирйўл техникуми ҳамкорликда ташкил этилди.
Унда Тошкент темир йўл техникуми умумтаълим фанлар ўқитувчиси Д.Назарова ва техникум талабалари таклиф этилди. Икки замондошнинг ғазал ва рубоийлари ўқилиб саҳна кўринишлари намойиш этилди. Тадбир сўнгида талабалар Марказий кутубхона томонидан диплом билан тақдирландилар.