ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

МЕҲНАТ МУХОФАЗАСИ БЎЙИЧА НАВБАТДАГИ МОНИТОРИНГ
26.02.2024

МЕҲНАТ МУХОФАЗАСИ БЎЙИЧА НАВБАТДАГИ МОНИТОРИНГ

 
Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2024 йил 1-ярим йиллиги иш режасига асосан Худудий Касаба Уюшма Қўмиталари тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасаларида ходимларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш ҳамда меҳнат муносабатларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш соҳасидаги ишларнинг аҳволи бўйича мониторинг ишлари бошланди.
Бугунга қадар Қўнғирот, Бухоро, Қарши, Термиз минтақавий темир йўл узели УКларига қарашли корхона, ташкилотларида Худудий Касаба Уюшма Қўмиталарида ташкил этилган ишчи гурух хамкорлигида мониторинг ўтказлди.
Унда корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш комиссияси тузилиши, меҳнатни мухофаза қилиш бўйича вакиллар сайланиб ва уларни иш берувчи ва касаба уюшмаси томонидан тасдиқланган дастур асосида ўқитилишлари, меҳнатни мухофаза қилиш ва ўқув хоналарини Низом талабида ташкил этилиши ва уларнинг жихозланиши, хоналарда меҳнат ва меҳнат муҳофазасига оид қонунлар, қонун ости ҳужжатлари, қоидалар, меъёрий ҳужжатлар, меҳнатни муҳофаза қилишни тарғибот-ташвиқот қилувчи стендлар, плакатлар ва кўргазмали қуролларнинг мавжуд бўлиши, корхоналарда бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги сабабли ногиронлик белгиланган ишчиларга корхоналар томонидан тўлаб берилаётган зарар тўловларининг амалга оширилиши, хавфсиз меҳнат шароити яратилиши масалаларида амалий ёрдам кўрсатилиб, тавсиялар берилди.
Шунингдек, Жамоа шартномаси, унинг мазмуни “ЎзКУФ жамоа шартномаси макети”га мослаштирилиши, унда ташкилот раҳбари ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида тузиладиган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича Битими, Вазирлар Махкамасининг 2008 йил 12 ноябрдаги 245-сонли қарори билан тасдиқланган “Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги ва “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови тўғрисида”ги Низомлари бўйича ишларни ташкиллаштириш тўғрисида тушунтиришлар берилди.

280
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна