ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ГЎЗАЛЛИК ВА НАФОСАТ БАЙРАМИ
06.03.2024

ГЎЗАЛЛИК ВА НАФОСАТ БАЙРАМИ 

Жорий йилнинг 6 март куни “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти мажлислар залида Бошқарув касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда бошқармага аъзо фаол ҳамда ўз касбида илғор опа-сингилларимиз муносиб тақдирланди. 


Байрам тадбирида “Темирйўлинфратузилма” акциядорлик жамияти бош директори Сирожиддин Норқабилов, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Маҳмуд Розиметов, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви касаба уюшма қўмитаси раиси Шахло Умарова, Ёшлар етакчилар кенгаши раиси Расул Эшонқулов ҳамда 100 нафардан ортиқ соҳамизнинг илғор ҳамда ўз касибининг фидойилари бўлган опа-сингилларимиздан иборат ишчи-ходимлар иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиққанлар 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами билан иштирокчиларни самимий табриклаб, уларга оилавий бахт, касбларида катта муваффақият ҳамда соғлиқ-саломатлик тилашди. Темир йўлларимиз ривожи йўлида қўшаётган муносиб ҳиссаларига миннатдорчилик билдиришди. Шундан сўнг Бошқарув касаба уюшма қўмитасига аъзо бўлган 110 нафар соҳамизнинг энг илғор темирйўлчи хотин-қизларига Жамият раҳбарияти томонидан қимматбаҳо совғалар тантанали тарзда тақдим этилди.

 

Темирйўлчи опа-сингилларимизни рағбатлантиришга бағишланган навбатдаги тадбир Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти темир йўл минтақавий ташкилоти томонидан ҳам ташкил этилди. Шу куни “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти мажлислар залида бўлиб ўтган маросимга темир йўл транспорти тармоғи тасарруфидаги корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган 50 нафар фаол темирйўлчи хотин-қизлар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар таклиф этилди. “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти раҳбариятининг қўллаб-қувватлаши ва тавсияси билан бугунги тадбирга Тошкент шаҳар ҳудудида фаолият юритаётган темирйўлчи хотин-қизларни таклиф қилинган бўлса, ҳудудлардаги темирйўлчи аёлларга ҳам “Меҳр-шафқат” ҳамширалари томонидан совғалар етказиб берилди. Тадбирга ташриф буюрган масъул раҳбарлар йиғилган хотин-қизларни самимий қутлаб, темир йўл транспорти тармоғидаги аёлларнинг ўрни хусусида алоҳида тўхталиб ўтишди.

213
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна