АЗИЗ ВА МУҲТАРАМА ОНАХОНЛАР, ҚАДРЛИ ОПА-СИНГИЛЛАР!
ҲУРМАТЛИ ҲАМКАСАБАЛАР!
Сизларни юртимизга бетакрор фасл – баҳор нафаси билан бирга кириб келган, нафосат ва гўзаллик айёми — 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий муборакбод этамиз!
Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган Сиз азиз хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган.
Сизлар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир.
Бугун мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз бошчилигида амалга оширилаётган янги тараққиёт йўлида, Янги Ўзбекистонни, Учинчи Ренессансни барпо этишдек улуғвор ишлар борасида қўлга киритилаётган улкан марралар, муваффақиятларда ҳар бирингизнинг беқиёс ҳиссангиз борлигидан ғурурланамиз.
Шунингдек, темир йўл соҳасида олиб борилаётган туб ислоҳотларга хайрихоҳ бўлиб, соҳамизни ривожлантириш мақсадида олиб борилаётган ишлардаги фидокорона меҳнатларингизни юксак эътироф этамиз.
Жорий йил Президентимиз ташаббуси билан эълон қилинган Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида ҳар бирингиз билимли, малакали мутахассис, меҳрибон она, ғамхўр опа-сингил, замонавий билим ва тафаккурга эга аёл сифатида ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни ҳар тарафлама тарбиялаш ишига муносиб ҳисса қўшасиз, деб ишонамиз.
Азиз опа-сингиллар!
Барчангизни юртимизда кенг нишонланаётган бетакрор айём, нафосат ва гўзаллик байрами билан яна бир бор табриклаймиз.
Эл-юрт фаровонлиги, оилалар ободлиги, темир йўл тараққиёти йўлида олиб бораётган ишларингизга ривож, омад ва муваффақиятлар ҳамроҳингиз бўлсин!
Оилангиздан хотиржамлик, тинчлик, файз ва тароват аримасин!
Бахтимизга ҳамиша омон бўлинг, азиз опа-сингиллар!
Чексиз эҳтиром ва ҳурмат билан
З.НАРЗУЛЛАЕВ,
“Ўзбекистон темир йўллари”
акциядорлик жамияти бошқаруви раиси в.б.
Қ.САБИРОВ,
Ўзбекистон темирйўлчилари ва
транспорт қурувчилари касаба уюшмаси
Республика Кенгаши раиси