ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

БАЙРАМ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАРЧА ТЕМИРЙЎЛЧИ ОПА-СИНГИЛЛАРИМИЗ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ
07.03.2024

БАЙРАМ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАРЧА ТЕМИРЙЎЛЧИ ОПА-СИНГИЛЛАРИМИЗ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ


“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамяти тасарруфидаги ташкилотларда, минтақавий темир йўл узелларида ҳамда тиббиёт муассасаларида фаол меҳнат қилаётган опа-сингиларимиз эъзозланиб, муносиб рағбатлантирилди. Шунингдек, байрам муносабати билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси буйруғига асосан тизимда меҳнат қилаётган 14 мингга яқин хотин-қизларнинг барчаси 500 минг сўм пул мукофоти билан тақдирланди.
7 март куни соат 11:00да ушбу санага бағишланган тадбирларнинг асосий қисми “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида бўлиб ўтди. Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раҳбарияти ташаббуси билан бўлиб ўтган ушбу тадбирга соханинг энг илғор хотин-қизлари таклиф этилди. 

Унда бошқарув раиси З.Нарзуллаев ҳамда Республика Кенгаши раиси Қ.Сабиров ҳам иштирок этиб ташриф буюрган темирйўлчи опа-сингилларимизни байрам билан табрикладилар. Уларга аввало, соғлиқ, хотиржамлик, оилавий бахт ҳамда ўз касбларида муваффақият тилаб, темирйўл сохасида аёлларнинг алоҳида ўрни борлигини эътироф этдилар. Шундан сўнг 80 нафар йиғилган хотин-қизлар ва нафақадаги аёлларга шунингдек, тизимдаги узоқ масофадаги минтақавий узел ва заводларда фаолият кўрсатаётган 70 нафар жами 150 нафар темирйўлчи хотин-қизларга бир миллион сўмдан пул мукофоти ва гулдаста тантанали топширилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Тармоқ Республика Кенгашига қарашли бўлган касаба уюшма қўмиталари томонидан ҳам байрам тадбирлари, маънавий-маърифий тадбирлар ва спорт мусобақалари ташкил қилиниб аёлларга пул мукофотлари, қимматбахо совғалар ва гулдаста улашилди.

461
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна