“АЁЛ БОРКИ ОЛАМ МУНАВВАР”
Ватанимиз тараққиётида, оила ва жамият ҳаётида хотин-қизлар муҳим ўрин ва мавқега эга. Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади.
Аёлларимиз мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий, сиёсий-иқтисодий ҳаётидаги барча соҳаларда хусусан, давлат бошқаруви ва вакиллик органларида, ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, фермерлик, соғлиқни сақлаш, таълим, маърифат, маданият сохасида ҳамда темир йўл сохасида ҳам самарали меҳнат қилишмоқда.
Бугун юртимизга бетакрор бахор фасли билан бирга кириб келаган “8-Март Халқаро хотин-қизлар куни” ўлкамизда кенг нишонланиб келмоқда.
7-март куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “Темир йўл ижтимоий хизматлар” муассасаси Марказий клиник касалхонасида касаба уюшма қўмитаси билан хамкорликда 8-март “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан байрам тадбири ташкил қилинди. Унда шифохона раҳбарияти ҳамда аёл шифокорлар, хамширалар ва бошқалар иштирок этдилар. Тадбирда шифохонанинг директори Янгибаев Илхом Каримжонович сўзга чиқиб, хотин-қизларни байрам билан табриклади. Уларга энг самимий тилакларни билдириб, 45 нафар аёлларга шифохона номидан қимматбахо совғаларни топширди. Бундан ташқари 20 га яқин шифокор ва хамширалар шифохона касаба уюшма қўмитасининг ҳамда Тошкент минтақавий темирйўл узели касаба уюшма Ҳудудий қўмитасининг совғаларига сазовор бўлдилар. Тадбир давомида йиғилганларга байрам концерти ҳамда байрам сабабчилари учун тайёрланган видеоролик намойиш этилди. Шунингдек шифохона жамоасига байрам дастурхони ёзилиб ош тортилди.
“Темирйўлэкспресс” акциядорлик жамиятида йўл давомидаги вагон кузатувчилари жамоасига жамият Бош директори ҳамда жамият касаба уюшма қўмитаси бошланғич ташкилоти томонидан эсталик совғалари, табрикнома ва гул топширилди. Бундан ташқари байрам куни кўзлаган манзиллари учун йўлга чиққан аёл опа-сингилларга ҳам байрамона кайфият улашилди.
Қўқон минтақавий темирйўл узели хотин-қизлар учун “Темирйўлчилар” маданият саройида байрам тадбири ташкил қилди. Унда узоқ йиллар самарали фаолият юритган хотин-қизлар тақдирланиб, мусиқали чиқишлар намойиш этилди. Касаба уюшма ташкилотлари фаол бўлган, узоқ йиллар самарали меҳнат қилган ҳамда ижтимоий кўмакка мухтож аёлларни эсдалик совғалари билан тақдирладилар, якка ёлғиз пенсионер аёллар холидан хабар олдилар. 64 нафар касаба уюшма аъзолари бўлган аёлларга “Чимён” пансионатига 3 кунлик саломатлик туризми уюштирдилар. Шунингдек, Қўқон локомтив депо аёллари ўртасида “Заковат” интелектуал ўйини ташкил этилиб, ўзининг ақлу-заковатини намоён қилган ғолиб жамоаларга касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари улашилди.
“Қуюв-механика заводи” акциядорлик жамиятида фаолият юритаётган хотин-қизлар эрта тонгдан мусиқа садолари остида гул ҳамда табрикномалар билан байрамона кутиб олиндилар. Шу куни хотин-қизларини байрам муносабати билан муборакбод этиш мақсадида тадбир ҳам ташкил қилинди. Унда жамият бошқарув раиси К.Рашидов ва касаба уюшма қўмитаси раиси У.Каҳҳоровлар сўзга чиқиб, барча хотин-қизларни табрикладилар. Тадбирда байрам арафасида Вагон аравачалари ва автоулагичларни йиғиш ва таъмирлаш цехи кўприкли кран машинисти Сария Хрматуловна Тухфатулина “МЎЪТАБАР АЁЛ” кўкрак нишони билан тақдирлангани алоҳида эътироф этилиб, уни ушбу унвон билан қутлашди. С.Х.Тухфатулина сўзга чиқиб, 38 йиллик меҳнат фаолияти натижасида эришган ютуқлари ҳақида гапириб ёш авлодга ўрнак бўладиган маслаҳатлари билан бўлишди.
“Андижон механика заводи” акциядорлик жамиятида ҳам хотин-қизлар эъзозланиб, заводда меҳнат қилаётган 89 нафар аёллар пул мукофоти билан тақдирландилар. Улар орасидан 2 нафари Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшма Республика Кенгаши томонидан 1 млн сўмдан пул мукофоти билан рағбатлантирилди. Шунингдек, касаба уюшма қўмитаси ҳам ўзининг қимматбахо эсталик совғалари билан аёлларга байрамона кайфият улашди.
“Тошкент механика заводи” акциядорлик жамиятида бўлиб ўтган тадбирда сўзга чиққанлар аёлларга самимий тилакларни билдириб, фаол аёларга Фахрий ёрлиқ топширдилар.
“Ўзтемирйўлмаштаъмир” акциядорлик жамиятида фаолият юритаётган хотин-қизларни касаба уюшма қўмитаси раиси А.В.Юсупходжаев барча хотин-қизларни табриклаб, уларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, келгусидаги фаолиятида улкан зафарлар тилар экан, азиз аёлларимизнинг жамият ривожланишидаги улкан ўрни мавжуд эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Сўнгра, “Ўзтемирйўлмаштаъмир” АЖда самарали меҳнат фаолияти билан ажралиб турадиган жамиятнинг 223 нафар аёл ходималари эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Тошкент минтақавий темирйўл узели касаба уюшма қўмиталари томонидан 1001 нафар аёлларга совғалар тарқатиб, 506 нафарига концерт томошоларига чипталар тарқатилди. Шунингдек 110 нафар аёлларнинг Тошкент шаҳрига ва Зомин вилоятига ташрифи амалга оширилди.