ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ВОДИЙЛИК ТЕМИРЙЎЛЧИ АЁЛЛАР УЧУН ХИВА ШАҲРИГА ТУРИСТИК САЁҲАТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
11.03.2024

ВОДИЙЛИК ТЕМИРЙЎЛЧИ АЁЛЛАР УЧУН ХИВА ШАҲРИГА ТУРИСТИК САЁҲАТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшма Республика Кенгаши томонидан ҳар йили касаба уюшма аъзоларини туристик салоҳиятини ошириш, Республикамизнинг турли вилоятлари, тарихий қадамжолари билан таништириш мақсадида темирйўлчилар учун бепул туристик саёҳатлар ташкил этиб турилади.

Бу галги саёҳат “8-март Хотин-қизлар байрами” муносабати билан Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги темирйўл корхоналарида ишловчи 54 нафар темирйўлчи аёллар учун “Kasaba servis MCHJ” орқали ташкил этилди.
Буюк ипак йўлининг марказий шаҳарларидан бири бўлмиш Хивани томоша қилиш учун Хоразмга ташриф буюрсангиз албатта “Ичон қалъа”ни кўришингизга тўғри келади. Саёҳатнинг боши ана шу жойдан бошланди.  1855 йилларига оид қурилиши тугалланмаган мовий минора “Калта минор”, Хон қароргохи, эски қўрғон, масжид, қабуллар уйи, харам, зарбхона, қурол-яроғ омбори ва хибсхона (зиндон)ни ўз ичига олган Кўхна аркни томоша қилишди ва ушбу қадамжоларнинг тарихи билан яқиндан танишишди.
Туристик саёҳат иштирокчиларини қизиқтирган яна бир мажмуа Мафтункор мовий гумбаз ва нақшлар билан безатилган Пахлавон Махмуд мақбараси бўлди.
Республика Кенгаши томонидан ташкил этилган саёҳат водийлик меҳмонларга манзур бўлиб, ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

56
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна