СПОРТ НАФИСЛИК ВА САЛОМАТЛИК МАНБАИ
Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ижроия қўмитасининг 2024 йил 13 февралдаги “8- март Халқаро хотин – қизлар куни” муносабати билан маданий – маърифий тадбирларни ўтказиш ҳамда хотин – қизларни рағбатлантириш тўғрисида”ги 5-45 “с”- сонли қарори ижросини таъминлаш борасида байрамга бағишлаб касаба уюшмалари томонидан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда спорт тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилди.
Хусусан, Тошкент минтақавий темирйўл узели касаба уюшма Ҳудудий қўмитаси тасарруфидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари аёллар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида “Спорт нафислик ва саломатлик манбаи” шиори остида 464 нафар аёллар иштирокида спорт мусобақалари ташкил этилди.
Қарши “Локомотив” жисмоний спорт клубида Қарши минтақавий темирйўл узели, Қарши Локомотив депоси, Қарши Вагон депоси, Қарши темир йўл таъмирлаш корхонаси, Қашқадарё темир йўл таъмирлаш корхонаси, Қарши электор таъминоти корхонаси, Қарши алоқа ва ишорат муассасаси, Қарши станцияси ва Қарши техник хужжатларни технологик қайта ишлаш бўлими (ТехПД-5) жамоалари дартс, шашка, баскетбол тўпини саватчага ташлаш, қисқа масофага югуриш ва волейбол бўйича аёл ишчи- ходимлар ўзаро беллашдилар. Натижаларга кўра, 1-ўринларни дартс бўйича Қарши станцияси СТС оператори М.Махмудова, шашка бўйича Қарши локомотив депоси инспектори З.Бахадирова, баскетбол тўпини саватчага ташлаш бўйича Қарши темир йўл таъмирлаш корхонаси инспектори Ш.Равшанова, 60 метрга югуриш спорт тури бўйича Қарши Локомотив депоси муҳандиси Ф.Қурбоновалар эгалладилар. Волейбол спорт мусобақасида ғолибликни Қарши алоқа ва ишорат муассасаси жамоаси қўлга киритди. Шунингдек, юқоридаги спорт турлари бўйича 2-3-ўрин ғолиблари ҳам эълон қилиб, ғолиблар Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг дипломи ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.
Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси тасарруфидаги Бухоро, Навоий ва Самарқанд узелидаги корхона, ташкилот ва муассасаларнинг хотин-қизлари ўртасида шахмат, шашка, стол тенниси, 100 метрга югуриш, армрестлинг, дартц мусобоқаларининг саралаш босқичлари ўтказилди. Жами саралаш босқичида 239 та иштирокчи қатнашди.
5 март куни Навоий ҳудудида финал босқичи ўтказилди. Саралаш босқичида иштирок этган барча иштирокчилар ҳамда финал босқичида юқори ўринларни эгаллаганлар Ҳудудий қўмита томонидан совғалар билан тақдирландилар.
Қўқон минтақавий темирйўл узели тизимидаги барча корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган аёллар ўртасида волейбол, шахмат, шашка, югуриш ва қувноқ стартлар бўйича мусобақалар ўтказилди. Ғолиб ҳамда иштирокчи аёлларга касаба уюшмаларининг қимматбахо эсдалик совғалари тақдим этилди.
“Тошкент механика заводи” АЖнинг цех ва бўлимларида аёллар ўртасида дартс, кегли-боулинг ва баскетбол спорт турлари бўйича мусобақа ўтказилди. Мусобақада 271 нафар аёллар қатнашди. Мусобақа ғолибларига бирлашган касаба уюшма қўмитасининг Фахрий ёрлиқ ва пул мукофотлари тантанали топширилди.
Қўнғирот шаҳрида жойлашган “Локомотив” Жисмоний тарбия спорт марказида “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели тасарруфидаги корхона ва ташкилотлардан жами 28 нафар аёл ишчи-ходимлардан тузилган 7 жамоа иштирокида спартакиада ўтказилди. Мусобақа шартлари бўйича энг совринли 1-ўринни Қўнғирот минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси ҳотин-қизлар жамоаси эгаллади. Ғолибларга эсдалик сифатида ташкилотчилар томонидан қиммат баҳо совғалари топширилди.
“Тоштемирйўллойиҳа” МЧЖ да аёллар ўртасида бадминтон бўйича 8 нафар аёллар ўзаро беллашдилар.