ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

БАХОР БАЙРАМИГА БАҒИШЛАНГАН КОНЦЕРТ ДАСТУРИ
07.03.2024

БАХОР БАЙРАМИГА БАҒИШЛАНГАН КОНЦЕРТ ДАСТУРИ

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида Жорий йилнинг 7 март куни “8 март Халқаро хотин-қизлар куни” байрамига бағишланган азиз ва мунис темирйўлчи опа-сингилларимиз учун байрам концерти бўлиб ўтди. Унда дастлаб “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлоик жамияти бошқаруви раиси З.Нарзуллаевнинг темирйўлчи хотин-қизларга йўллаган байрам табриги ўқиб эшиттирилди. Шундан сўнг, тантанали байрам концертини Темирйўлчилар маданият саройининг “Тараннум” чолғу ансамбли ва “Паризод” рақс ансамбли очиб берди. Халқимиз ардоғидаги санъаткорлар – Улуғбек Отажонов, Имрон ҳамда Женисбек Пиязовнинг дилтортар куй қўшиқлари байрамга ўзгача кайфият бағишлади.

54
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна